Барча тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 6 марттаги «Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асос «Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

         Ушбу қарор асосида Амударё, Беруний, Чимбой, Тахиатош, Хўжайли ва Қунғирот туманларида давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётганишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналари ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш,  барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатга «нол» ставкада ижарага берилади.

         Шунингдек, кичиксаноатзоналарида инвестиция лойихалариниамалгаошириш, импорт ускуналар ва уларга бутловчи қисмларни ҳарид қилиш учун енгиллатилган кредит линиялари ҳам очилганлигини маълум қиламиз.

Кичиксаноатзоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йуналтирилган тайёр махсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш назарда тўтилган.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

 

         Сизларни кичик саноат зоналари иштирокчиси бўлишга таклиф этамиз.

                  

«Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноатзоналари дирекцияси»

 

Маълумот учун телефонлар:  222-05-35, 222-26-27


Sana: 2018-03-30 17:09:20, Ko'rib chiqildi: 1515