Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Қорақалпоғистон – гуллаб-яшнаётган маскан

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (59 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (59 KB)

 

Бугун мамлакатимизнинг барча гўшасидаги каби Оролбўйини ҳам кенг қурилишлар майдонига қиёсласак тўғри бўлади. Чунки, қайси туман ёки қишлоққа йўлингиз тушмасин, албатта улкан қурилишлар олиб борилаётганининг, бирорта янги корхона фаолият бошлаганининг устидан чиқасиз. Айниқса, Президентимизнинг жорий йил бошида Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг бу каби ишлар янада авж олди.

 

4 ярим минг иш ўрни яратилади

 Хусусан, "Қорақалпоғистон Республикасида 2017-2021 йилларда экспортбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни тубдан ривожлантириш Дастури» бўйича умумий қиймати 2 триллион 156 миллиард сўмлик 212 та янги лойиҳани амалга ошириш, унинг самарасида 4 минг 496 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилмоқда.

Ушбу дастур доирасида 2017 йилнинг ўзида 207 миллиард сўмлик 110 та инвестицион лойиҳа рўёбга чиқарилади. Эътиборлиси, цемент, сўндирилган оҳак, газобетон, вермикулит, лок бўёқ каби янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши ҳамда қурилиш материаллари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошиши кутиляпти. Шунингдек, фойдаланилмаётган 40 та норуда қазилма бойликларидан самарали фойдаланиш ва ушбу конлар асосида янги корхоналар ташкил этилади.

 

Нукусда “Мурувват” аёллар интернат-уйи қурилади

Мамлакатимизда ёрдамга муҳтож кишиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш алоҳида эътибордаги масала. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Мурувват» аёллар интернат-уйи қурилиши ва жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Лойиҳа қиймати 14 миллиард сўм бўлган мазкур объектда ҳозиргача 1,5 миллиард сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди.

 

Мўйноққа ва Шўманой туманининг “Бирлашик” қишлоғига тоза ичимлик суви тортилади

Президентимизнинг 2017 йил 2 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ишлар қизғин давом этмоқда. “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг 2 миллиард сўмлик маблағи ҳисобига Шўманай тумани “Бирлашик” қишлоғига ҳам тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Шўманойда янги корхона

Шўманай туманида яна бир янги корхона-"Шўманай текс" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Қиймати 4,5 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа рўёби самарасида йилига 35 минг ўрам брезент, 200 дона палатка ишлаб чиқариш ҳамда 120 янги иш ўрни яратиш имконияти юзага келади.

 

Нукусдаги масжид ва унинг атрофи янги қиёфада бўлади

Ҳозир Нукус шаҳрининг эски шаҳар қисмида жойлашган муҳташам масжид ёнидан ўтган киши бу ерда катта қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётганига гувоҳ бўлади. Зеро, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 20 февралдаги фармойиши асосида мазкур “Имом Эшон Муҳаммад” жомеъ масжидини 6 миллиард 700 минг сўмлик лойиҳа бўйича реконструкция қилиш ишлари катта суръатларда олиб борилмоқда. Масжид ҳудудини обод қилишда Тошкент вилоятидаги Зангиота ва Сурхондарё вилоятидаги Хаким ат-Термизий мажмуалари тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда.

 

Қорақалпоғистонда брикет ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилади

Аҳолига кўмир брикет етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳам ана шундай хайрли ишлар сирасига киради. Айни пайтда "Қорақалпоқкўмир" унитар корхонаси томонидан 1 миллиард 22 миллион сўм маблағ ҳисобига Амударё, Элликқалъа, Қўнғирот, Чимбой, Тўрткўл туманлари ва Нукус шаҳрида кўмир брикети ишлаб чиқарувчи корхоналарни ишга тушириш, улар қошида омборхоналар бунёд этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Қувонарлиси, эндиликда Қорақалпоғистон Республикасида ушбу маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ойига 5760 тоннага етказилади.

Бу Оролбўйида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлардан бир чимдим, холос. Асосийси, буларнинг барида инсон манфаати устун эканлиги аҳамиятлидир.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати

 

                                                           Фото: «Дўстлик» канали
 
                                             Фото:  «Дўстлик» канали бўйидаги намунали уйлар
 
                                                               Фото: Нукус темир йўл вокзали

 

                                               Фото: «Дўстлик» канали қирғоғи
 
                                                  Фото:«Қорақалпоғистон» кўчаси

15.04.2017 21:08 da elon qilingan, 2227 marta korib chiqildi