Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (66 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (66 KB)

07.11.2014-№235б

ЛОЙИҲА

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида”ги ПФ-411-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1992 йил
5 октябрдаги “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисида”ги 458-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги «2011 — 2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  ПҚ-1542-сонли қарорларининг бажарилишини таьминлаш ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2014 йил 11 сентябрдаги 01-527-сонли, жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг 2014 йил
2 октябрдаги 15-сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ташкилотининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизматининг моддий асосларини етиштириш, якка-ёлғиз қариялар, ёрдамга муҳтож кам таъминланган оилаларга, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолига инсонийлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида:

1. 2014 йил ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг ҳисоб рақамига маблағ тўплаш хайрия ўн кунлиги  деб эълон қилинсин.

2. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон    Республикаси ташкилотининг ҳисоб рақамига маблағ тўплаш хайрия ўн кунлигини ўтказишга ёрдам кўрсатувчи Ишчи гуруҳ таркиби
1-иловага, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон    Республикаси ташкилотининг маблағ тўплаш хайрия ўн кунлиги акцияларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг ҳисоб рақамига маблағ тўплаш хайрия ўн кунлигини ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ аъзолари барча вазирликлар,  бирлашмалар, бошқармалар ва уларнинг тизимидаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан жойларда хайрия ўн кунлиги акцияларини уюшқоқлик билан ўтказишда ва хайрия маблағларини меҳнат жамоати аъзоларининг ихтиёрий келишуви билан Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.

4. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (К.Елмуратов), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Д.Ходжиев), Халқ таълими вазирлиги (Р.Маткурбанов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (К.Оразимбетов) тизимидаги муассасаларда, олий ўқув юртларда ва маҳаллаларда жамиятнинг бошланғич ташкилотларини тузиш ва хайрия маблағларини тўплашда амалий ёрдам кўрсатиш, аҳолига фавқулодда вазиятлар ва халқаро инсонийлик ҳуқуқ асосларини тушунтириш ишларини ташкил этишда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти билан ҳамкорликда иш олиб бориш топширилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Қ.Бердиев), Мудофаа ишлари бошқармаси (Б.Бегабаев), Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Қ.Жиемуратов), Божхона бошқармаси (А.Джураев) якка таркиби орасида Қизил Ярим Ой Жамиятига жамоавий аъзолик бадалларини  йиғиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва ходимларни биринчи  ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш топширилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси (М.Қутлимуратов), Қорақалпоғистон “Хабар” агентлиги (Е.Байназаров) ва “Еркин Қарақалпақстан” - “Вести Каракалпакстана” (К.Реймов), “Қорақалпоғистон  тонги” (Г.Аннакличева), “Қарақалпақстан жаслары” (И.Қосназаров) газеталари редакциялари хайрия ўн кунлиги акцияларига бағишланган махсус кўрсатувлар ва эшиттиришлар ташкил этсин, газеталарда мақолалар чоп этиб борсин.

7. Шаҳар, туманлар ҳокимликлари жойларда Қизил Ярим Ой Жамиятининг шаҳар, туманлар бўлимларига хайрия маблағларини тўплаш ўн кунлигини ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатсин.

8. Вазирликлар, бирлашмалар, бошқармалар, шаҳар, туманлар ҳокимликлари, барча корхона, ташкилот, муассасаларга хайрия тўплаш ўн кунлиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига 2014 йилнинг 30 ноябрь кунига қадар ёзма маълумот бериш топширилсин.

9. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари М.Алеуов ва З.Ибрагимовалар зиммаларига юклатилсин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                Б.Янгибаев            
 

Нукус ш.,

2014 йил, 7 ноябр

№235-б

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил «7» ноябрдаги

235б-сонли фармойишига

1-илова

              

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон  Республикаси ташкилотининг ҳисоб рақамига маблағ тўплаш хайрия ўн кунлигини ўтказишда ёрдам кўрсатувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

 

З.Ибрагимова

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Раисининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, ташкилий қўмита раиси

М.Алеуов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Раисининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Д.Даниярова

-

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг раиси, ташкилий қўмита котиби

АЪЗОЛАРИ:

Б.Нурабуллаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси (келишув бўйича)

У.Сабуров

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири

Д.Ходжиев

-

Соғлиқни сақлаш вазири

Б.Алланиязов

-

Ўзбекистон Марказий Банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғи

Б.Утамбетов

-

Молия вазирининг ўринбосари

Р.Маткурбанов

-

Халқ таьлими вазири

Қ.Оразимбетов

-

Ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими бошқармаси бошлиғи  

М.Жуманов

-

Қорақалпоқ Давлат университети ректори

Б.Пренов

-

Нукус Давлат педагогика институти ректори

Қ.Жиемуратов

-

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи

Ф.Палимов

-

Матбуот ва ахборот агентлиги директори

М.Қутлимуратов

-

Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясы директори

К.Елмуратов

-

«Маҳалла» фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи

Ж.Абдижамилов

-

«Камолот» ЁИҲ  Корақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Б.Досымбетов

 

 

-

 

 

Вазирлар Кенгашининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти бошлиғи

 

 

Шаҳар, туманлар ҳокимларининг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари

         

      

 

 

td style=p style=


Ko'rib chiqildi: 6447