Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (54 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (54 KB)

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

 

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил

23 июлдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги

ПҚ-2216-сонли қарори ҳақида

 

Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги
ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 23 июлдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2216-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилинган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланганлиги ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари Қорақалпоғистон Республикаси бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистн Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Алеуов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                              Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил, 26 июль

№207


Ko'rib chiqildi: 6773

Sahifalar