Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (54 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (54 KB)

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2238-сонли қарори ҳақида"

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

 

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 сентябрдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2238-сонли қарори ҳақида"

 

Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний байрам - Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги
1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 сентябрдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2238-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори билан:

а) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 4 октябрь шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2014 йил 4 октябрь дам олиш куни деб белгиланганлиги;

б) Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиш учун тегишли тадбирларни амалга ошириш белгиланганлиги;

в) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимлари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон “Хабар” агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистн Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Алеуов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                              Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил, 29 сентябр

№260

nbsp;


Ko'rib chiqildi: 6761

Sahifalar