Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (67 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (67 KB)

"Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил  8 сентябрдаги "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 250-сонли қарори тўғрисида

 

"Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қушимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорига мувофиқ, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил  8 сентябрдаги "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил                                      8 сентябрдаги "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 250-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйлар қуриш ҳамда мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ёш оилалар учун кўп квартирали (кейинги ўринларда "Камолот" уйлари деб аталади) уйлар этиб реконструкция қилиш;

"Камолот" уйларидаги квартираларни тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк қилиб ёш оилаларга ушбу қарорга мувофиқ "Камолот" уйларидаги сотиб олинадиган квартиралар қийматини тулаш учун, бошланғич бадал туламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллангалиги;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати "Камолот" уйларини қуриш ва реконструкция килишнинг буюртмачиси этиб ҳисобланиши;

квартиралар қийматини мақбуллаштириш мақсадида уйларни қуриш, қоидага кўра, мавжуд қурилиши тугалланмаган бинолар ва бошқа объектларни, уй-жойларни тегишли инфратузилма билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш учун энг қулай лойиҳалар бўйича реконструкция қилиш шаклида амалга ошириши;

"Камолот" уйларини жойлаштириш учун мўлжалланган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш доирасида буюртмачи ёки пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка билан 5 йилгача муддатга бериладиган тижорат банклари кредитларини жалб этишлари белгиланганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Ҳукумат комиссиясига ёш оилалар учун уй-жой объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириб бориши юкланганлиги;

г) "Камолот"нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

д) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "Камолот" уйларига айлантириш учун реконструкция қилишга босқичма-босқич бериш мақсадида мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш учун уларнинг тўлиқ хатловдан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш топширилганлиги;

е) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмачилар билан биргаликда, ўтказилган хатлов асосида:

мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни "Камолот" уйларига айлантириш учун реконструкция қилишнинг титул рўйхатларини белгиланган тартибда Ҳукумат комиссияси билан келишилишини;

пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдоларини ўтказилишини;

қурилишларнинг узил-кесил манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш топширилганлиги;

ж) Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги Низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилганлиги;

з) вазирликлар ва идораларга ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги  маълумот учун қабул қилинсин.

3. “Камолот”нинг кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати "Инжиниринг компанияси"га "Камолот" уйларини қуриш ва реконструкция қилишга буюртмачи вазифаси юклатилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Нукус шаҳар ва туманлар  ҳокимликлари билан биргаликда "Камолот" уйларига айлантириш учун реконструкция қилишга босқичма-босқич бериш мақсадида мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш учун уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритилишини таъминлаш топширилсин.

5. Нукус шаҳар ва туманлар  ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати "Инжиниринг компанияси" билан биргаликда, ўтказилган хатлов асосида:

мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни "Камолот" уйларига айлантириш учун реконструкция қилиш бўйича таклиф бериш;

пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдоларига салоҳиятли пудрат ташкилотларининг қатнашишини таъминлаш топширилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати "Инжиниринг компанияси"га:

мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни "Камолот" уйларига айлантириш учун реконструкция қилишнинг титул рўйхатларини белгиланган тартибда Ҳукумат комиссияси билан келишиш;

пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказиш;

қурилишларнинг узил-кесил манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;

квартиралар қийматини мақбуллаштириш мақсадида уйларни қуриш, қоидага кўра, мавжуд курилиши тугалланмаган бинолар ва бошка объектларни, уй-жойларни тегишли инфратузилма билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш учун энг қулай лойиҳалар бўйича реконструкция қилиш шаклида амалга ошириш топширилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси,  Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати "Инжиниринг компанияси" Нукус шаҳар ва туманлар  ҳокимликлари билан биргаликда "Камолот" уйларига айлантириш учун реконструкция қилинадиган ва янгидан қуриладиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва қурилиш мёърлари асосида сифатли қурилиши назоратини олиб бориш ва ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш топширилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси тижорат банклари филиаллари билан биргаликда "Камолот" уйларини жойлаштириш учун мулжалланган объектларни қуриш ва реконструкция килиш доирасида буюртмачи ёки пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка билан 5 йилгача муддатга бериладиган кредитларни ажратилишини таъминлаш топширилсин.

9. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммаларига юклансин.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

  Вазирлар Кенгашининг Раиси                                              Б.Янгибаев

 

 

Нукус ш.,

2014 йил, 13 сентябр

№252


Ko'rib chiqildi: 7824

Sahifalar