“Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил  21 июлдаги “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 200-сонли қарори ҳақида.

 

Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги бўлмиш моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, ноёб моддий маданий мерос объектларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 200-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:

а) маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилганлиги;

б) қўйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги:

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек нодавлат ташкилотларнинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

консервациялаш, реставрация-тиклаш ишлари олиб бориладиган моддий маданий ва археология мероси объектларининг ҳар йиллик рўйхатини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг таклифлари асосида консервациялаш, реставрация-тиклаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш;

юридик ва жисмоний шахсларга маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш фаолиятида, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олишда кўмаклашиш;

в) қуйидагилар:

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошқарув ходимларнинг чекланган сони 25 нафар бўлган тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари бошқарув ходимларнинг чекланган сони 59 нафар бўлган намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) ва унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар 7-иловага мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш топширилганлиги;

д) Бош бошқарма ва унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекцияларини сақлашга доир ҳаражатлар молиялаштириш учун ўз даромадлари етишмаган қисмига субсидия тарзида ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;

ж) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг моддий маданий ва археология мероси объектларини ижарага беришдан тушадиган маблағларнинг 90 фоизини (тадбиркорлик фаолияти субъектларига инвестиция мажбуриятлари билан ижарага бериш ҳолларидан ташқари) Бош бошқарма ва унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекцияларининг ўз даромадларига қўшимча манба этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинганлиги;

з) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2014 йил 1 июлдан бошлаб Бош бошқарма ва унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари фаолияти ҳаражатларини молиялаштириш учун, заруриятига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Маданият ва спорт» соҳаси учун назарида тутиладиган маблағлар доирасида субсидиялар ажратиш топширилганлиги;

и) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

к) Вазирликлар ва идораларга бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикасидаги маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикасидаги Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекциясининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

4. Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (М.Мамутов)га:

Қорақалпоғистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви, вазирликлар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, шунингдек нодавлат ташкилотларнинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

консервациялаш, реставрация-тиклаш ишлари олиб бориладиган моддий маданий ва археология мероси объектларининг ҳар йиллик рўйхатини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг таклифлари асосида консервациялаш, реставрация-тиклаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотлари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш;

юридик ва жисмоний шахсларга маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш фаолиятида, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олишда кўмаклашиш вазифалари юклансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев

 

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил «____»_______даги

______________-сон қарорига

1-илова

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг ТАРКИБИ

 

Ф.И.Ш.

Лавозими

1

 М.Мамутов 

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Республика Комиссияси раиси

2

 А.Ниетуллаев

- ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири в.в.б., комиссия раисининг ўринбосари

3

 Ш.Хожабаев

- ҚР Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси в.в.б., комиссия раисининг ўринбосари

4

Қ.Шарипов

- Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси бошлиғи, комиссия котиби

Республика комиссияси аъзолари:

5

 К.Айтбаев

- ҚР Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари

6

 Ж.Содиков

- ҚР Адлия вазирининг биринчи ўринбосари

7

 Қ.Қурбаниязов

- ҚР Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

8

 Е.Қунназаров

- ҚР Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарирр

9

 Н.Аимбетов

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҚР бўлими раиси

10

Г.Изентаева

- Ўзбекистон Бадиий академияси ҚР бўлими раиси

11

 Б.Утамбетов

- ҚР Молия вазирининг ўринбосари

12

Д.Уразимбетов

- ҚР Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

13

Лавозими бўйича

- ҚР саёҳлик ва экскурсия бюроси раҳбари

14

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёҳуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

 

 

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил “____”________даги

____________-сон қарорига
2-илова

 

Моддий маданий ва археология меросини муҳофаза қилиш ва фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

 

Тадбир номи

Бажарилиш муддати

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

1

Барча баланс эгаларидаги моддий маданий ва археология мероси объектларини хатловдан ўтказиш.

2014-2015 йиллар

Баланс эгалари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш ва ўлардан фойдаланиш давлат инспекцияси, туман ва шаҳар ҳокимликлари

2

Моддий маданий ва археология мероси объектларини белгиланган тартибда Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш бўйича зарур чоралар кўриш.

2015 — 2018 йиллар

Баланс эгалари маблағлари, бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш ва ўлардан фойдаланиш давлат инспекцияси, туман ва шаҳар ҳокимликлари

3

Қорақалпоғистон Республикаси-да лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда Маданий мерос объектларин реставрация-тиклаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг лойиҳасни таёрлашда таклиб киритиш.

2015 йил

I чорак

----

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш ва ўлардан фойдаланиш давлат инспекцияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4

«Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда таклиф киритиш.

2014-2015 ўқув йили бошлангунга қадар

----

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

 

 

 

5

2015-2016 ўқув йилидан бошлаб Бош бошқарма буюртмасига мувофиқ тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

2015-2016 ўқув йилидан бошлаб

----

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6

Кўргазма фаолияти билан шуғулланувчи давлат музей ташкилотларида Билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда таклиф киритиш.

2014 йил

IV чорак

----

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,  Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

 

 

Вазирлар Кенгашининг 2014 йил

“____” августдаги

____________–сонли қарорига

3-илова

 

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекциясининг

 

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 SHAPE  \* MERGEFORMAT

Инспекция бошлиғи

1

Моддий маданий ва археология мероси объектларини ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш ва кадастрини юритиш ходими

2

Консервациялаш, реставрация-тиклаш ишларини ташкил этиш ва техник назорат қилиш ходими

1

ҳисобчи

1

Организационная диаграмма

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил “____” ___________даги

_____________-сонли қароригна

4-илова

 

Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар

 

Вазирлар Кенгашининг 2009 йил 10 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 102-сонли қарори ҳақида”ги 54/4-сонли қарори 2-бўлими в-бандига қуйидаги мазмундаги учинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин.

 

“Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармасининг ва унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари балансида бўлган маданий мерос объектларини ижарага берилган ҳолларда (тадбиркорлик фаолияти субъектларига инвестиция мажбуриятлари билан ижарага бериш ҳолларидан ташқари), ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўловини ҳамда ижара тўлови кечиктирилгани учун ундирилган пеня, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари бир иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:

 

маблағларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади;

 

10 фоизи тегишли ижарага берувчи тасарруфида қолади.”

 

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

 

/td/p


Ko'rib chiqildi: 7077