Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (58 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (58 KB)

“Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сонли қарори ҳақида
 
Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:
а) Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига:
оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шаклини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
оммавий тадбирлар ташкилотчилари томонидан оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан мажбурий тартибда шартномалар тузилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек уларнинг тегишли рухсатномалар олмасдан ўтказилиши ҳолатларига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш;
вазирликлар ва идораларнинг оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш давомида хавфсизликни таъминлашга жалб қилинадиган бўлинмалари хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштирилишини таъминлаш топширилганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:
бир ой муддатда – ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини аҳолининг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш тадбирлари ўтказилишини;
икки ой муддатда – ҳар бир оммавий тадбирни ўтказиш объекти бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи йўриқномалар оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари таркиби ва уларнинг иш тартиби тасдиқланишини;
уч ой муддатда – оммавий тадбирлар ўтказиш объектларини паспортлаштириш, ёндош ҳудудларнинг аниқ чегараларини белгилаш тугалланишини, мавжуд бинолар, иншоотлар ва иморатлар, муҳандислик-техник, коммуникация, ёнғинга қарши, эвакуация иншоотлари, кириш йўллари ва транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, техник асбоб-ускуналар, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган махсус воситаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираси ва номенклатурасининг техник ҳолати таҳлили ўтказилишини;
оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг ишончлилигини ва қурилиш конструкцияларининг барқарорлигини, уларнинг коммуникация, ёнғинга қарши, эвакуация ва бошқа муҳандислик-техник воситалар ҳамда оммавий тадбирлар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимлари билан жиҳозланганлигини аниқлаш мақсадида улар техник ҳолатининг мунтазам мониторинги амалга оширилишини, аниқланган камчиликларнинг объектлар маъмурияти томонидан ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлаш вазифаларини амалга оширсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:
бир ой муддатда – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
оммавий тадбирлар ўтказиш объектлари маъмуриятлари ва техник хизматлар раҳбарлари билан оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда қонунчиликка, қурилиш, ёнғинга қарши, экология ҳамда санитария-гигиена нормалари ва талабларига риоя этиш, шунингдек фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳаракат қилиш масалалари бўйича инструктаж ўтказилишини ташкил этиш;
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилишини назорат қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириш вазифаларини амалга оширсинлар.
5. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Қорақалпоғистон Республикасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2014 йил, 8 сентябр
№213

Ko'rib chiqildi: 7351

Sahifalar