Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (60 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (60 KB)

Халқ таълими муссасалари педагог ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш хақида”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги “Халқ таълими муссасалари педагог ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш хақида”ги 362-сонли қарори тўғрисида
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги
ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 73-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
24 декабрдаги “Халқ таълими муссасалари педагог ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш хақида”ги 362-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси  ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Ҳалқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилганлиги ҳамда улар 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги;
в) Ҳалқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш  бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ҳаражатлар 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида “Маориф” тармоғи бўйича назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;
г) Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сон ҳамда 2011 йил 1 мартдаги “Ҳалқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 52-сон қарорлари)” 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига илова 9-бандининг иккинчи ва учинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й.,  6-сон, 55-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2006 йил
24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳақида”ги 7/1-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин ҳамда улар 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари томондан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўн кун муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ҳаражатлар 2015 йил
1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Давлат бюджетида “Маориф” тармоғи бўйича назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2011 йил
5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил  28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳақида”ги 45-сонли қарори ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги “Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори ҳақида”ги 46-сонли қарори ҳамда 2011 йил 24 июндаги “Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори ҳақида”ги 152-сонли қарорининг иловасининг 9-бандининг иккинчи ва учинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2014 йил, 29 декабр
№334
 
 
Вазирлар Кенгашининг
2014 йил “____”___________даги
 ___________-сонли қарорига
илова
 
 
Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига киритилаётган ўзгартиришлар
 
1. “Лавозимлар номи” устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.
“1. Умумтаълим мактабларининг бошланғиш синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шоҳобчаси мудири, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таъими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари монитринги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари ходимлари (методистлари)”.
2. “Лавозимлар номи” устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.
“2. Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари ходимлари”.
3. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ko'rib chiqildi: 8636

Sahifalar