Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги «Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 231-сонли қарори ҳақида
 
«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 231-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ҚАРОР   ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги «Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 231-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а)    Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низоми иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига (Хожаметов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига (Жалелов) туман ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш топширилсин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари (Ембергенов), Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти (Муханов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов) зиммаларига юклатилсин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
 
                     Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2014 йил, 19 август
№226

Ko'rib chiqildi: 6811