Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (55 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (55 KB)

“Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 31-декабрьдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 376 сонли қарори тўғрисида
 
        Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибин янада такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий ишларини юритишга қулай шарт-шароит яратиш, божхонада расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг Ягона автоматик ахборот тизимига ваколатли органлар томонидан тезкор ва тўлиқ киритилишини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Кенгаши
                                      
ҚАРОР   ҚИЛАДИ:
 
      1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 31-декабрьдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 376 сонли қарорини ижро учун раҳбарликка олинсин.
 
    2. Ушбу кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан:
 
     а) Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги Режа иловага асосан тасдиқланганлиги;
 
     б) вазирликлар ва идораларга бир ой муддат давомида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги;
 
     в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 29-декабрьдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда ҳужжатлаштириш процедураси тўғрисида”ги 370 сонли қарорининг  2-банди ва ушбу қарор иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
     3. Вазирликлар ва идораларга бир ой муддат ичида ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилсин.
     4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2013 йил           3 январьдаги  «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 29-декабрьдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда ҳужжатлаштириш процедураси тўғрисида”ги 370 сонли қарори тўғрисида»ги  4-сонли  қарори   2-банди б) кичик банди ва ушбу қарорга иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
 
     5. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклатилсин.
 
 
 Қорақалпоғистон Республикаси
 Вазирлар Кенгаши Раиси                                           Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2015 й. 10 январ
№8

nbsp;div style=


Ko'rib chiqildi: 6903

Sahifalar