Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (66 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (66 KB)

20.04.2015-100q

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори

 

Қорақалпоғистон Республикасида 2015 йил пахта ҳосили учун ғўза парваришида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида

 

2015 йилда етиштириладиган пахтадан юқори ҳосил олиш мақсадида ғўза парваришини тизим асосида ташкил этиш, агротехник тадбирларни, шу жумладан ғўзани яганалаш, культивация қилиш, чуқур юмшатиш, бегона ўтдан тозалаш, суспензия сепиш, озиқлантириш, суғориш ҳамда талаб этиладиган бошқа                 чора-тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

1.  2015 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида комплекс агротехник чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – Ишчи гуруҳи) ва унинг йўналишлар бўйича кичик гуруҳлари таркиблари 1-иловага, комплекс агротехник чора-тадбирларни
ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш тизими 1а-иловага;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Ҳисоб-китоб гуруҳи таркиби 2-иловага, мазкур гуруҳнинг вазифалари
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳи (Хожаметов, Бердиев) ва Ҳисоб-китоб гуруҳи (Мамутов) раҳбарлари икки кун муддатда ўзларининг иш режаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Кенгашига киритсинлар.

3. Жорий йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида амалга ошириладиган комплекс агротехник чора-тадбирлар 4-11 иловаларга;

2015 йил пахта ҳосилини етиштириш учун жорий йилнинг май-август ойларида талаб этиладиган имтиёзли кредит маблағлари бўйича ҳисоб-китоблар
12, 12а, 12б, 12в-иловаларга;

ғўза майдонларида ўтказиладиган агротехник чора-тадбирларда иштирок этадиган ишчилар, сувчи ва механизаторларга тўланадиган иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар 13-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.  Ишчи гуруҳи (Хожаметов, Бердиев) ва Ҳисоб-китоб гуруҳи (Мамутов), туманлар ҳокимлари, прокурорлари ва Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ғўза парвариши бўйича комплекс агротехник чора-тадбирларни белгиланган муддатларда тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

5.  Ишчи гуруҳи (Хожаметов, Бердиев), Ҳисоб-китоб гуруҳи (Мамутов) пахта етиштирувчи туманлар ҳокимлари, прокурорлари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари билан биргаликда:

бир кун муддатда Ишчи гуруҳи ва Ҳисоб-китоб гуруҳининг кенгайтирилган йиғилишини ташкил этиб, мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифаларни аниқ белгилаб берсинлар;

икки кун муддатда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманлар ҳокимларининг қарорларини қабул қилинишини таъминласинлар;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги биносида ҳар бир йўналиш бўйича тайёрловчи, таъминотчи, хизмат кўрсатувчи корхоналар ва тижорат банкларининг масъул вакилларини жалб этган ҳолда гуруҳларнинг алоҳида штабларини ташкил қилиб, уларнинг доимий фаолиятини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратсинлар;

мазкур штаблар томонидан белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши бўйича кунлик мониторинг ўрнатилишини ва ҳар куни амалга оширилган ишларни муҳокама қилиб борилишини таъминласинлар;

ғўза парвариши бўйича белгиланган комплекс агротехник                                чора-тадбирлардан келиб чиқиб, “мингбоши”ларнинг ҳар ҳафталик иш режаларини ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишни ҳамда кунлик муҳокама қилиб борилишини ташкил этсинлар.

6.  Қорақалпоғиғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти (Муханов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), Фермерлар кенгаши (Сейтназаров) 2015 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида комплекс агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида бир ҳафта муддатда 14-иловага мувофиқ рўйхатдаги “мингбоши”ларни 15–иловадаги намунавий шартнома асосида Фермерлар кенгашига ишга қабул қилинишини ташкил этсинлар.

7. Ички ишлар вазирлиги (Бердиев), “Қорақалпоқ МТПлар бирлашмаси” АЖ (Самандаров), “Давтехназорат” инспекцияси (Айтжанов) туманлар ички ишлар бўлимлари, билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда мулкчилик шаклидан қатъий назар ғўза агротехникасида қатнашадиган барча қишлоқ хўжалиги техникаларини марказий устахоналарга йиғиб, техник кўрикдан ўтказилишини, зарурат бўлганда, уларни таъмирлашни ташкил этсинлар;

мавжуд техникалардан самарали фойдаланиш мақсадида культиваторлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг фақат отряд усулида ишлашини ҳамда ҳар бир отрядга бир нафардан ички ишлар ходимларини масъул қилиб бириктирилишини таъминласинлар.

Ички ишлар идораларининг бириктирилган масъул ходимлари кун давомида культиваторларнинг тўлиқ ишга жалб этилишига, отрядларга бириктирилган техникаларнинг 16-иловага мувофиқ “наряд” усулида ишлатилишига, культивация ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишига шахсан жавобгар эканликлари қатъий белгилаб қўйилсин.

8. “Қишлоқхўжликкимё” ҳудудий акциядорлик жамияти (Низаматдинов), Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази (Давлетов):

ғўза касаллиги ва зараркунандаларига қарши кураш тадбирларини ғўзанинг 1-культивацияси билан бирга белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини;

ғўзага суспензия сепишни ташкил қилиш мақсадида мавжуд ОВХларни мавсумга тўлиқ тайёрлаш, суспензия сепиш отрядларини ташкил этиш ва уларнинг самарали ишлашини;

Ички ишлар идоралари билан биргаликда ғўзани озиқлантириш учун талаб этиладиган минерал ўғитларни назорат остида фермерлар даласигача етказиб берилишини;

биолабораторияларнинг тўлиқ қувват билан ишлаши учун уларни мавсумга тайёрлаш, уларни биомаҳсулот ишлаб чиқаришга талаб этилган  маҳсулотлар билан таъминлаш;

биомаҳсулот тарқатувчиларни ва дала назоратчиларининг тизимли ишини ташкил қилиш ҳамда уларга иш ҳақларини ҳар 5 кунда бериб борилишини ташкил этсинлар.

9.  Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Узақов), Давлат солиқ бошқармаси (Дастанов):

3 кун муддатда ҳар бир туманда ғўзани суғоришни ташкил этиш штабларини ташкил этиб, штаб аъзоларининг вазифаларини аниқ белгилаб берсинлар ва суғоришни 17-иловага мувофиқ “наряд” усулида амалга ошириш тизимини жорий этсинлар;

ғўзани суғориш графикларини фермер хўжаликларининг контурлари кесимида ишлаб чиқиб, суғоришни ташкил этиш учун ҳар 5 гектарга 1 та сувчи ҳисобида суғориш отрядларини шакллантирсинлар;

сувчиларни этик, фонарь, кетмон ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш ҳамда улар учун дала шароитида иссиқ овқат ташкил этиш чораларини кўрсинлар;

суғориш ишларини назорат қилиш мақсадида ҳар бир туманда солиқ инспекцияси ходимлари раҳбарлигида фермерлар кенгашлари, сув хўжалиги ташкилотлари ходимларидан иборат назорат гуруҳларини ташкил этсинлар;

мазкур назорат гуруҳларининг ҳаракат дастурларини тасдиқласинлар, сувдан самарасиз фойдаланган ва унинг исроф бўлишига йўл қўйган фермер хўжаликлари ва сувчиларга нисбатан қонунда белгилаган қатъий чоралар кўрилишини таъминласинлар.

10. “Тахиатош нефт база” УК (Ильясов) ва “Элликқалъа нефт база” (Раззақов) унитар корхоналари, пахта хомашёсини етиштирувчи туманлар ҳокимлари билан биргаликда ғўза парваришида комплекс чора-тадбирларни ўтказишга ажратилган ёқилғи мойлаш маҳсулотларини ўз вақтида фермер хўжаликлари даласигача етказиб бериш ва унинг мақсадли ишлатилишига шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.

11. Ҳисоб-китоб гуруҳи (Мамутов), Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси (Алланиязов), тижорат банклари билан биргаликда пахта-ғаллачилик йўналишидаги ҳар 5 та фермер хўжалигига тижорат банклари ходимларидан бир нафардан масъул бириктирсинлар.

Бириктирилган масъуллар зиммасига:

ғўза парвариши учун ажратиладиган имтиёзли кредит маблағларини харажат турлари бўйича ойма-ой тақсимотини ҳар бир фермер хўжалиги кесимида ишлаб чиқиш;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ғўза парвариши бўйича белгиланган комплекс агротехник                                   чора-тадбирларда иштирок этган ишчилар, сувчи ва механизаторларга иш ҳақини ҳисоблаш ҳамда даланинг ўзида бериб борилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

12. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                          Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2015 йил,  20 апрель

№100


Ko'rib chiqildi: 5201