Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (88 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (88 KB)

Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш ҳақида

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлашни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2014 йил 18 июндаги “Республика спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ҳамда Осиё ўйинларига тайёрлаш, республика спорт соҳасини, болалар спортини ва аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-07/1-110-сонли баёни ҳақида

 

Республика спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ҳамда Осиё ўйинларига тайёрлаш, республика спорт соҳасини, болалар спортини ва аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Республика комиссиясининг 2014 йил 18 июндаги “Республика спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ҳамда Осиё ўйинларига тайёрлаш, республика спорт соҳасини, болалар спортини ва аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
01-07/1-110-сонли баёни ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Республика комиссиясининг мазкур баёни билан:

а) Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Ходжиматов), Халқ таълим вазирлиги (Иноятов, Искандаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Вахобов), Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Салимов), “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати (Ғаниев), Хотин-қизлар қўмитаси (Маърупова), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Ахмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг республика ҳудудларида тегишли спорт федерациялари билан ҳамкорликда:

жойларда спорт соҳасини, аҳоли ўртасида оммавий спортни, болалар спортини ривожлантириш, тизимли тадбирларни ташкил қилиш;

ёшларни кенг жалб қилган ҳолда спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш, уларни спорт жиҳозлари билан таъминлаш;

иқтидорли спортчиларни саралаш, танлаш ва республика миқёсидаги, халқаро мусобақаларда қатнашишини ташкил қилиш;

2014 йил сентябр-октябр ойларида Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпиадага тайёргарлик кўриш борасида олиб бораётган ишлари қониқарсиз эканлиги қайд этиб ўтилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари (Икрамов)  Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Ходжиматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Вахобов), Халқ таълим вазирлиги (Иноятов), Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори (Искандаров), Миллий олимпия қўмитаси (Усманов) билан биргаликда бир ой муддатда:

Республика ҳудудида спорт соҳасини ривожлантириш ҳамда “Баркамол авлод” спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш борасида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларнинг келиб чиқиши сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш, спортчилар ва спортчи жамоаларнинг келгусидаги республика миқёсидаги спорт мусобақаларида катта тайёргарлик ва уюшқоқлик билан қатнашишини таъминлаш чора-тадбирларини белгилаш;

барча коллеж ва лицейларда алоҳида-алоҳида спорт турларини ривожлантириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда кўшма қарорларни ишлаб чиқилишини ва ушбу қарорларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

Республикадаги барча спорт иншоотларни хатловдан ўтказиш ва спорт иншоотларидан 100 фоиз самарали фойдаланиш бўйича аниқ чораларни кўриш;

жойлардаги спорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга Халқ таълим вазирлиги (Иноятов), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Ходжиматов), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги биринчи ўринбосари (Алиев), Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (Искандаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Вахобов), Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Салимов) шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилганлиги;

ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарлари бир ой муддатда ўз тизимларидаги барча спорт иншоотларини инвентаризациядан ўтказиб, таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши кераклиги;

юқоридаги вазирликлар ва идоралар спорт иншоотлари фойдаланишнинг самарадорлигини ойма-ой ҳисоб-китоб қилиб, жорий йил иккинчи чораги якунидан бошлаб ҳар чоракда бир марта Вазирлар Маҳкамасига аҳборот киритиб бориши топширилганлиги;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига:

ўн беш кун муддатда тегишли спорт федерациялари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда ўз ҳудудларида оммавий спортни, болалар спортини устун даражада ривожлантириш, аҳолини, ёшларни спорт билан шуғулланишига кенг жалб этиш;

спортчиларнинг халқаро мусобақалар ва Олимпиадаларга тайёрланиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Олимпия марказлари”ни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқловчи ўз қарорини қабул қилиш ва амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиш;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудларидаги вакиллари самарали фаолият кўрсатиши учун хона, зарурий жиҳозлар, алоқа ва компьютер техника воситалари билан таъминлаш;

болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларини ўзига юклатилган вазифадан бошқа ишларга жалб қилиш ҳолатларига барҳам бериш;

Республика комиссиясининг спортни ривожлантириш ва халқаро мусобақаларга, айниқса, 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига пухта тайёрланишга қаратилган баёнлар ижросини таъминлашни қаттиқ назоратга олиш ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш топширилганлиги;

г) Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Алиев)га Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Усмонов) билан биргаликда икки ой муддатда:

Олимпиада дастурига киритилган барча спорт турлари бўйича 2014 йилда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига, ёшлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари ҳамда 2016 йил ёзги Олимпия ўйинларига республика спортчиларини тайёрлаш бўйича аниқ бажариладиган ишлар, мусобақаларга борадиган спортчилар рўйхатини шакллантириш;

иқтидорли спортчиларни танлаш, тайёрлаш, жаҳон ва олимпиада мусобақаларида совринли ўринларни қўлга кирита оладиган спортчи кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида 2020 йилгача бўлган селекция ишлари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

1-иловага мувофиқ тасдиқланган жадвал асосида Республика ҳудудларида спортчиларни халқаро мусобақалар, Осиё ва Олимпия ўйинларига тайёрлашга кўмаклашиш, селекция ишларини ташкил этиш, ҳудудий федерациялар ва ҳудудий базалар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ҳудудий семинарлар ташкил этиш;

Миллий телерадиокомпания (Ходжаев), Ўзбекистон ахборот агентлиги (Ҳазратқулов) билан биргаликда республикада жисмоний тарбия ва спорт тарғиботини кучайтириш, халқаро олимпиада мусобақаларига тайёргарликнинг боришини мунтазам ёритиб боришни ташкил қилиш мақсадида спорт турлари бўйича федерацияларнинг
2-иловага мувофиқ республика газета ва журналларида мақолалар билан чиқишларини ҳамда телеканалларда “давра суҳбатлари”ни уюштириш топширилганлиги;

ўн кун муддатда Бош вазир ўринбосари А.Икрамов иштирокида ёшлар ўртасида Нанкинг (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтадиган II Олимпия ўйинларига эркин кураш (ўсмирлар), енгил атлетика, қиличбозлик ва теннис спорт турлари бўйича шу кунгача йўлланмалар қўлга киритилмаганлигини кенг муҳокама этиб, бундай қолоқликка йўл қўйилишининг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

тегишли спорт федерациялари билан биргаликда жорий йил Инчеон (Ж.Корея) шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига даъвогар спортчиларнинг тайёргарлиги ҳамда кутилаётган натижалар бўйича Республика комиссиясида тақдимот ўтказиш топширилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари (Закиров)га, Ўздавархитектқурилиш (Тохтаев)га:

спорт иншоотларини қуриш бўйича лойиҳаларини ишлаб чиқишда  Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда тегишли спорт федерациялари билан келишиш тизимини йўлга қўйиш;

бир ой муддатда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори (Искандаров) билан биргаликда фонд маблағлари ҳисобидан курилган барча спорт объектлари, айниқса сузиш ҳавзаларини инвентаризациядан ўтказиб, ушбу муассасаларда электр таъминоти, иссиқлик ва иссиқ сув бўлишини таъминлаш бўйича аниқ чораларни кўриш;

ж) Молия вазирлиги (Қўчқоров)га, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Ходжиматов)га, Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова)га, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Вахобов)га, Халқ таълим вазирлиги (Иноятов)га, бир ой муддатда 2009 йил 11 ноябрда Адлия вазирлигидан 2039-сон билан рўйхатдан ўтган  “Болалар спорт иншоотлари” умумтаълим мактаблари ҳамда коллеж ва академик лицейларнинг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлар билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарорини ҳозирги кунда талаб ва имкониятлардан ҳамда спорт иншоотларидаги шуғулланувчилар ва спорт йўналишлари сонидан келиб чиққан ҳолда қайтадан кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш топширилганлиги;

з) Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори (Искандаров)га, Молия вазирлиги (Қўчқоров), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова) билан ҳамкорликда вилоят ҳокимликлари томонидан қўшимча спорт анжомлари ва ускуналарига бўлган талабнома асосида шунингдек, режага асосан 2014 йил жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш дастуридан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа орқали спорт анжомлари ва ускуналарини ҳарид қилишни амалга ошириш чораларини кўриш топширилганлиги;

и) Республикада спортни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажаришда ташаббускорлик ва фидоийлик кўрсатаётганлиги учун Ўзбекистон Бокс федерацияси (Раматов), Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси (Парпиев), Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси (Утаганов), Ўзбекистон велоспорт федерацияси (Нарбаева), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Закиров), шунингдек, Хоразм вилояти (Бобожонов), Навоий вилояти (Турдимов), Фарғона вилояти (Ганиев), Самарқанд вилояти (Мирзаев)ларга “Ташаккурнома” эълон қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (А.Икрамов)га 15 кун муддатда ёзма равишда ташаккурномаларни жойларда тантанали равишда топшириш вазифаси юкланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг селектор мажлисларида спортни ривожлантириш, ёшларни уч босқичли спорт мусобақаларига пухта тайёрлаш тўғрисида бир неча марта аниқ топшириқлар берилишига қарамай, спорт жамоаларини ва ёшларни “Баркамол авлод-2014” мусобақаларига лозим даражада тайёрламаганлиги оқибатида вилоят спорт жамоалари паст кўрсаткичга эришгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Б.Янгибаевга, Сирдарё вилояти ҳокими О.Ашурматовга, Жиззах вилояти ҳокими С.Исмаиловга, шунингдек, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосарлари М.Мамутов, Р.Кенжаев, Б.Бўроновларга ҳайфсан эълон қилинганлиги;

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Ходжиматов)га бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Д.Қалхоразовни лавозимидан озод қилиш масаласини кўриб чиқиш топширилганлиги;

Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Салимов)га бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Д.Иззетуллаевнинг ўз лавозимига лойиқ ёки нолойиқлигини кўриб чиқиши ва натижаси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиши топширилганлиги;

к) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Иноятов)га, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Ходжиматов)га, Молия вазирлиги (Қўчқоров)га, &рта махсус, касб ҳунар таълими маркази (Салимов)га биргаликда республикада тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун аттестациядан муваффақиятли ўтган номутахассис тренер кадрларга шарт-шароитлар яратиш ва иш жойларини сақлаб қолиш мақсадида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши топширилганлиги;

&збекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Болалар спорти иншоотларидан самарали фойдаланиш мезонларини аниқлаш тўғрисида”ги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилганлиги;

л) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Ҳазратқулов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев) “Халқ сўзи”, “Народное слово” (Раҳматов) “Правда востока” (Усмонов) газеталари ва бошқа республика ҳамда маҳаллий босма оммавий ахборот воситалари таҳририятларига, маҳаллий телерадиокомпанияларга мамлакат жамоаларини халқаро оммавий спортни, болалар спортини ривожлантириш, спортчилар ва спорт жамоаларини халқаро мусобақалар, Олимпиадаларга тайёрлаш жараёнларининг бориши тўғрисидаги кўрсатув, эшиттириш, “давра суҳбатлари”ни эфирга узатиш ва мақолаларни тизимли равишда чоп этиш тавсия этилганликлари маълумот учун қабул қилинсин.

3. Шаҳар ва туманларда спортчиларни халқаро мусобақалар, Осиё ва Олимпия ўйинларига тайёрлашга кўмаклашиш, селекция ишларини ташкил этиш, ҳудудий федерациялар ва ҳудудий базалар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ҳудудий семинарлар ўтказиш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Турдиев), Хотин-қизлар қўмитаси (Ибрагимова), Халқ таълими вазирлиги (Матқурбанов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Изетуллаев), “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҚР Кенгаши (Абдижамилов), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҚР бўлими (Елмуратов), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда тегишли спорт федерациялари билан биргаликда:

2014 йил сентябрь-октябрь ойларида Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпиадага юқори даражада тайёргарлик кўриш;

жойларда спорт соҳасини, аҳоли ўртасида оммавий спортни, болалар спортини ривожлантириш, тизимли тадбирларни ташкил қилиш;

ёшларни кенг жалб қилган ҳолда спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш, уларни спорт жиҳозлари билан таъминлаш;

иқтидорли спортчиларни саралаш, танлаш ва республика миқёсидаги, халқаро мусобақаларда қатнашишини ташкил қилиш вазифаларини амалга ошириш топширилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари (Мамутов), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Турдиев), Халқ таълими вазирлиги (Матқурбанов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Изетуллаев), Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (Қалабаев), Миллий олимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили (М.Сарсенбаев), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

шаҳар ва туманларда спорт соҳасини ривожлантириш ҳамда “Баркамол авлод” спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш борасида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш, спортчилар ва спортчи жамоаларнинг келгусидаги республика миқёсидаги спорт мусобақаларида катта тайёргарлик ва уюшқоқлик билан қатнашишини таъминлаш чора-тадбирларини белгилаш;

барча умумтаълим мактабларда, коллеж ва лицейларда алоҳида-алоҳида спорт турларини ривожлантириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда қўшма қарорлар ишлаб чиқилишини ва ушбу қарорларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

бир ой муддатда ўз тизимларидаги барча спорт иншоотларини инвентаризациядан ўтказиб, таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

шаҳар ва туманлардаги барча спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш ва спорт иншоотларидан 100 фоиз самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш вазифаларини амалга оширсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Турдиев), Халқ таълими вазирлиги (Матқурбанов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Изетуллаев), Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (Қалабаев), шаҳар ва туманлар ҳокимлари жойлардаги спорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

Юқоридаги вазирлик ва идораларда спорт иншоотларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ойма-ой ҳисоб-китоб қилиб, Республика комиссиясининг спортни ривожлантириш ва халқаро мусобақаларга, айниқса, 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига пухта тайёрлашга қаратилган баёнлари ижросини таъминлашни қаттиқ назоратга олсин ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда Вазирлар Кенгашига киритиб борсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Турдиев):

Спортчиларнинг халқаро мусобақалар ва Олимпиадаларга тайёрланиши учун етарлича шарт шароит яратиш мақсадида Нукус Олимпия заҳиралари коллежи базасида жамоатчилик ҳисобидан “Олимпия маркази”ни ташкил этсин.

ўн кун муддатда “Олимпия маркази” раҳбари лавозимига номзодлар тўғрисида Вазирлар Кенгашига таклиф киритсин;

“Олимпия маркази”нинг юқори савияда самарали фаолият кўрсатиши учун марказ аъзолари рўйхатини шакллантирсин ҳамда зарур бўлган барча чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этсин;

Тегишли спорт федерациялари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда шаҳар ва туманларда оммавий спортни, болалар спортини устун даражада ривожлантириш, аҳолини, ёшларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этишни амалга оширсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Турдиев), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили (М.Сарсенбаев), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:

Олимпиада дастурига киритилган барча спорт турлари федерациялари билан биргаликда ҳар бир спорт тури бўйича 2014 йилда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига, ёшлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари ҳамда 2016 йилги ёзги Олимпия ўйинларига республика спортчиларини тайёрлаш бўйича аниқ бажариладиган ишлар, мусобақаларга борадиган спортчилар рўйхатини шакллантирсин;

иқтидорли спортчиларни танлаш, тайёрлаш, жаҳон ва олимпиада мусобақаларида совринли ўринларни қўлга кирита оладиган спортчи кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида 2020 йилгача бўлган селекция ишлари дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Кенгашига тақдим этсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари (Ембергенов), Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Хожабаев):

спорт иншоотларидаги олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда  қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва тегишли спорт федерациялари билан келишиш тизимини йўлга қўйсин;

республикадаги барча спорт иншоотларини қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда оммавий ахборот воситаларининг самарали ишлаши учун шарт-шароитлар яратиб беришни назарда тутсин;

бир ой муддатда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (Қалабаев) билан биргаликда фонд маблағлари ҳисобидан қурилган барча спорт объектлари, айниқса сузиш ҳавзаларини инвентаризациядан ўтказиб, ушбу муассасаларда электр таъминоти, иссиқлик ва иссиқ сув бўлишини таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўрсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги (Содиков), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Турдиев), Иқтисодиёт вазирлиги (Набатов), Халқ таълими вазирлиги (Матқурбанов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Изетуллаев) йигирма кун муддатда 2009 йил
11 ноябрда Адлия вазирлигидан 2039-сон билан рўйхатдан ўтган “Болалар спорт иншоотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда коллеж ва академик лицейларнинг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарорига ҳозирги кун талаб ва имкониятлардан ҳамда спорт иншоотларидаги шуғулланувчилар ва спорт йўналишлари сонидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқсин ва Вазирлар Кенгашига таклифлар киритсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси (Қутлимуратов)га, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги (Палимов)га:

республикада жисмоний тарбия ва спорт тарғиботини кучайтириш, халқаро олимпиада мусобақаларига тайёргарликнинг боришини мунтазам ёритиб боришни ташкил қилиш мақсадида спорт турлари бўйича федерацияларнинг республика газета ва журналларида мақолалар билан чиқишларини ҳамда телеканалларда “давра суҳбатлари”ни уюштириш;

шаҳар ва туманларда оммавий спортни, болалар спортини ривожлантириш, спортчилар ва спорт жамоаларини халқаро мусобақалар, Олимпиадаларга тайёрлаш жараёнларининг бориши тўғрисидаги кўрсатув, эшиттириш, “давра суҳбатлари”ни эфирга узатиш ва мақолаларни тизимли равишда чоп этиш тавсия этилсин.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклатилсин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев

 

 

 

 

 

 

 

Ko'rib chiqildi: 5383