Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (56 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (56 KB)

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
1 декабрдаги “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт 
ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 350-сонли қарори ҳақида

 

Қишлоқ жойларда дастлабки тиббий-санитария ёрдами сифатини янада яхшилаш, қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари меҳнатини рағбатлантиришни уларнинг касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ва санитария-гигиена маданиятини тарғиб қилиш чора-тадбирларини рўёбга чиқаришдаги фаолиятининг аҳамияти ва етакчи ролини ҳисобга олган ҳолда ошириш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
1 декабрдаги “Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 350-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари иш самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига боғлиқ равишда улар меҳнатини моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш тизимини 2016 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинганлиги, унда қуйидагилар назарда тутилганлиги:

ўзига бириктирилган ҳудудда оилаларнинг патронаж билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлайдиган ва ўз фаолиятида ижобий якуний натижаларга, шу жумладан касалликларни камайтиришга, болалар ва оналар ўлимига барҳам беришга эришган патронаж тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама белгилаш;

энг юқори даражада намуна кўрсатган патронаж тиббиёт ҳамшираларини ва патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолиятини ташкил этиш учун масъул бўлган қишлоқ врачлик пунктларининг врач-тиббиёт ходимларини уларнинг фаолиятини ҳар чоракда баҳолаш асосида, лекин тегишли ходимни йилига икки ойлик маошдан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлаш.

б) Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом  1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

в) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005й., 12-сон, 64-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга зарур маблағларни назарда тутиш топширилганлиги;

д) вазирликлар ва идораларга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасининг 2016 йил ва кейинги йиллар учун бюджет параметрларида ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга зарур маблағларни назарда тутсин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                          Б.Янгибаев

 

№277
5.12.2015 й.
Нукус ш.


Ko'rib chiqildi: 5059

Sahifalar