Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2538-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги

ПҚ-2538-сонли қарори ҳақида

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги
ПҚ-2369-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори билан 2016 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 6 июнь кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

3. Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимлари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга мос ва уйғун тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

Мазкур тадбирларни ўтказишда муқаддас Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни ўзаро яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват қилишга қаратилган кенг кўламли савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин.

Ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Алеуов зиммасига юклансин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси Б.Янгибаев

 

 

КЕЛИШИЛГАН:

 

 

 

 

 

Ж.Ембергенов

М.Мамутов

М.Алеуов

З.Ибрагимова

М.Джуманиязов

А.Тажетдинов

Б.Утегенов

Ж.Идиятуллаев

Ж.Нарымбетов

Б.Досымбетов

 

 


Ko'rib chiqildi: 5050