Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (77 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (77 KB)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2015 йил 22 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил

ЛОЙИҲА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2015 йил 22 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил

6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг шахсий масъулияти тўғрисида”ги 24-а-сонли баёни ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида амалга ошириш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида
Вазирлар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2015 йил 22 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг шахсий масъулияти тўғрисида”ги 24-а-сонли баёни ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юқоридаги Раёсат мажлиси баёни билан:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар етарли даражада эмас деб ҳисобланганлиги;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Тахтакўпир (Шаназаров) тумани ҳокимига хайфсан эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда йўл қўйилган
камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ижросини тубдан яхшилаш;

умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим тизимида ёшларнинг билим олишига яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, ўқувчиларнинг билим даражаси ва давомати ҳолатини яхшилаш, ахборот-ресурс марказлари фондини бойитиш ва тўгараклар фаолияти самарадорлигини ошириш;

ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини яхшилаш, ёшларнинг дунёқарашини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатувчи иллатларга қарши курашиш;

ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, иш билан таъминлаш ва чет элларда юрган ёшлар билан ишлаш ҳолатини яхшилаш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган ишлар самарадорлигини кучайтириш;

ёшларнинг маданий дам олиши ва спорт билан шуғулланишларига яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, спорт бўйича республика ва халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш;

ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни уй-жой билан таъминлаш, имтиёзли ипотека ва истеъмол кредитлари ажратиш, ёш оилалар ўртасидаги ажримларнинг олдини олиш ва тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш;

ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, одам савдоси қурбонига айланиб қолишдан асраш, беҳаёлик, зўравонликни тарғиб этувчи расмлар, видео лавҳалар ва дисклар сотилишининг олдини олиш, Интернет клубларнинг фаолиятини тартибга солиш борасидаги ишларни тизимли асосда олиб бориш.

4. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши (А.Данияров) шаҳар, туман Васийлик
кенгашлари билан биргаликда 2016 йил учун Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини жойларда, айниқса, энг чекка қишлоқ
ва маҳаллаларда таъминлашга қаратилган ишларни кучайтирсин;

бир ой муддатда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчиларининг малакасини ошириш ҳамда улар орасидан раҳбар лавозимларга тажрибали, ташаббускор, етакчилик қобилиятига эга номзодларни танлаб олиб, кадрлар захирасини шакллантириш масаласини қайта кўриб чиқсин;

икки ой муддатда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда Ҳаракатнинг тегишли туман Кенгашлари биноларини ва бошланғич ташкилотлари жойлашган хоналарни таъмирлаш ҳамда ижарада турган туман (шаҳар) Кенгашларидан ;

Ҳаракатнинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари фаолияти учун яратилган шароитлар ҳамда уларни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар якуни бўйича танқидий-таҳлилий маълумотни "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Васийлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритсин.

5. Халқ таълими вазирлиги (Қ.Бектурдиев), олий таълим муассасалари (М.Жуманов, Б.Пренов, Б.Қаипбергенов, О.Атаниязова, Р.Турғанбаев, П.Палўаниязов, Б.Нармахматов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Қ.Оразимбетов) бир ой муддатда таълим муассасаларида ёшларнинг муносиб билим олишлари учун
яратилган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш, ўқитувчиларнинг салоҳиятини ошириш, ахборот-ресурс марказларини бадиий адабиётлар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгиласин;

икки ой муддатда таълим муассасаларидаги Ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари фаолиятини тўлиқ танқидий ўрганиб чиқсин, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиласин ва амалга оширсин;

бошланғич ташкилотларнинг бўлиб ўтадиган ҳисобот сайлов йиғилишларида тажрибали, ташаббускор, етакчилик қобилиятига эга бўлган ёшларнинг сайланишига алоҳида эътибор қаратсин;

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (К.Елмуратов) ва Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш мақсадида "таълим муассасаси, ота-она ва маҳалла" ҳамкорлигини қайта кўриб чиқсин ҳамда ҳар бир туман бўйича бу йўналишни фаоллаштиришга қаратилган манзилли дастур тайёрласин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (Б.Мнажов) ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (К.Елмуратов) билан ҳамкорликда уч ой муддатда таълим муассасаларида мавжуд бўлган давоматни назорат қилиш тизимига ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларини бириктириш ва бу орқали янги ўқув йилидан бошлаб ўқувчи-талабаларнинг давомати бевосита маҳаллалар орқали ҳам назорат қилинишини ташкил этсин.

6. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (М.Айтниязов) жойларда ёшларнинг маданий дам олиши ва спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитларни танқидий кўриб чиқсин, уларни яхшилаш бўйича ўн кун муддатда аниқ манзилли чора-тадбирларни белгиласин
ва амалга оширсин;

бир ҳафта муддатда аҳоли маданият ва дам олиш марказларини таъмирлаш ва бу фаолиятга тадбиркорларни ижтимоий шериклик асосида кенг жалб қилиш чораларини кўрсин, бу борада барча туман-шаҳар ҳокимлари билан 2016 йилга мўлжалланган дастурларни қайта кўриб чиқсин;

Молия вазирлиги (М.Содиков) билан биргаликда бир ой муддатда аҳоли маданият ва дам олиш марказларида етишмаётган мусиқа ва чолғу асбоблари билан таъминлаш дастурини хатловдан ўтказсин, етишмаган қисмини 2016 йил режасига киритиш бўйича керакли чораларни белгиласин.

7. Меҳнат вазирлиги (У.Сабуров) 2016 йил 10 майга қадар янги ўқув йили бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифаларнинг жойларда ижроси тўлиқ амалга оширилиши бўйича аниқ чоралар кўрсин.

8. Ички ишлар вазирлиги (Қ.Бердиев) манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни амалга оширсин, ёшларни одам савдоси қурбонига айланиб қолишидан асрашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтирсин;

бунда маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан алоҳида ишларни ташкил этиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда профилактика инспекторлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг натижадорлигига алоҳида эътибор қаратсин;

Давлат солиқ бошқармаси (М.Достанов) билан биргаликда беҳаёлик, зўравонликни тарғиб этувчи расмлар, видео лавҳалар ва дисклар сотилишини олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширсин;

Маънавият тарғибот маркази (Ш.Аяпов) билан ҳамкорликда бир ой муддатда Интернет клубларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.

9. Хотин-қизлар қўмитаси (З.Ибрагимова) "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (К.Елмуратов), Мусулмонлар қозиёти (Ш.Бауатдинов) маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш, эрта никоҳ, эрта туғруқ ва ёш оилалар ўртасидаги ажримларни ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларни танқидий кўриб чиқсин ҳамда олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чораларни белгиласин.

10. Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимлари:

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини шахсий назоратга олсин ҳамда ҳар чоракда ушбу масалани халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг сессияларида кўриб борсинлар;

ўн кун муддатда ҳокимлик соатларида бир ойда икки марта ёшлар билан ишлаш масаласини муҳокама қилиш, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ҳафтада икки кун бошланғич ташкилотларнинг етакчилари билан бевосита учрашиши бўйича аниқ манзилли режани ишлаб чиқиб, ижросини амалга оширсинлар;

икки ҳафта муддатда салбий ҳолатлар ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ва такрорланишининг олдини олиш мақсадида вазиятни танқидий муҳокама қилсин, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва ижросини таъминласинлар;

ҳудуддаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини кучайтириш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсинлар;

ҳудуддаги таълим муассасаларига ҳафтада камида кун ёшлар билан учрашиш ҳамда мавжуд ҳолатни кўздан кечириб, камчилик-муаммоларни ҳал қилиб бориш амалиётини кундалик иш режасига киритсинлар;

бир ой муддатда ҳар бир туман, шаҳарда камида 5 та (биттадан мактаб, коллеж, академик лицей, корхона, ташкилот ва муассасада) "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг намунали бошланғич ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйсинлар;

вояга етмаган ёшларнинг тунги вақтда кўнгилочар жойларда, Интернет клубларда ота-онасининг кузатувисиз бўлишлари ҳамда ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир қилиниши каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни янада кучайтирсинлар;

ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда иш билан таъминлаш масаласига қаратилаётган эътиборни янада кучайтирсинлар ва шахсий масъулиятни оширсинлар;

бир ой муддатда барча туман (шаҳар)ларда камида иккитадан "Камолот уйлари" қурилиши бўйича 2016 йил режасини ишлаб чиқсинлар
ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Кенгашига киритсинлар.

Бунда уйларнинг белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги
ва сифати тушиб кетмаслигига алоҳида эътибор қаратсинлар;

Марказий Банк Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси (Б.Алланиязов) билан биргаликда бир ой муддатда тижорат банклари томонидан ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича яратилган имкониятларнинг тарғиботини талаба ёшлар орасида буклетлар ва флаерлар тарқатиш орқали кучайтириш чораларини кўрсинлар;

Мусулмонлар қозиёти (Ш.Бауатдинов) билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорликда ёшларнинг ноқонуний диний гуруҳлар фаолиятига аралашиб қолишлари ва экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, “ҳужра”ларнинг ташкил қилинишига барҳам бериш чораларини кўрсинлар;

Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши (А.Данияров) билан биргаликда икки ой муддатда Ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича молиявий манбаларни аниқ белгилаган ҳолда махсус дастур ишлаб чиқсинлар ва ижросини таъминласинлар.

11. Вазирлар Кенгаши Раисининг янги тайинланган биринчи ўринбосари ўз фаолиятида ёшлар билан ишлаш масаласини доимий назоратда тутиб, доимий мониторингини олиб борсин.

Таълим-тарбия муассасалари, корхона ва ташкилотлардаги, шунингдек, уюшмаган ёшлар ўртасида уларнинг кайфияти ва интилишлари, онги ва дунёқарашининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи маънавий-ахлоқий муҳитни мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб борсин ҳамда натижадорлигини таъминлаш юзасидан устувор вазифаларни амалга оширсинлар.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Алеуов зиммасига юклансин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси Б.Янгибаев

 

 

 

КЕЛИШИЛГАН:

 

Ж.Садыков

 

 

 

 

 

Ж.Ембергенов

М.Мамутов

М.Алеуов

З.Ибрагимова

М.Джуманиязов

А.Тажетдинов

Б.Утегенов

Ж.Идиятуллаев

Ж.Нарымбетов

Д.Қайпов

Г.Каражанов М.Аметов

А.Жуманиязов Т.Абдухаликов

Б.Досымбетов

С.Бердимуратова

Е.Қанаатов

 


Ko'rib chiqildi: 4703