Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (79 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (79 KB)

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

ЛОЙИҲА

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори

 

106-сонли 26.04.2016й

 

 

 

 

 

 

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий билимлари даражасини тизимли асосда оширишни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига илм- фан ютуқларини ва илғор ишлаб чиқариш тажрибасини, шунингдек менежмент ва маркетингнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 21 апрелдаги “Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 118-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорига мувофиқ республика қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари (кейинги ўринларда минтақавий марказлар деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

б) Қуйидагилар:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш учун ҳудудий таянч ўқув базалари сифатида белгиланадиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда базавий касб-ҳунар коллежлари деб аталади) рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги;

в) Минтақавий марказларнинг асосий вазифалари этиб:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва ўларни маликасини, касбий даражасини оширишга йўналтирилган доимий иишлайдиган курсларни ташкил этиш, фермерчиликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини, иқтисодиётнинг аграр секторида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг асосий йўналишларини, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тенденцияларини, улар томонидан сунгги илмий-инновацион ютуқлар ва фермер хўжаликларининг энг яхши илғор тажрибасини, шунингдек қишлоқ хўжалигида менежмент ва маркетингнинг замонавий усулларини самарали ўзлаштириш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини, ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини шакллантириш;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-таълими муассасалари ўқитувчиларини, илмий-тидқиқот институтларининг илмий ходимларини, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни машғулотлар ўтказиш учун шартнома асосида кенг жалб этиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш учун жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали амалиётчи мутахассислар учун ўқув семинарлари ташкил этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига олий таълим муассасаларининг талабалари яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойлари бериш чораларини кўриш;

базавий касб-ҳунар коллежларида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш бўйича курсларни ташкил этиш, белгиланган шаклдаги сертификатлар берилган ҳолда тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш сифати мониторингини олиб бориш ва баҳолаш, ўқув режалари ва дастурларини, ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини доимий равишда такомиллаштириш ва янгилаш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этишнинг илғор тажрибасини ўрганиш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида илмий-инновацион ютуқлар ва илғор технологиялар бўйича зарур ахборот маълумотнома базани шакллантириш, уни доимий равишда янгилаш;

минтақавий марказларнинг моддий-техника базасини фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада ўтказишга эришиш учун замонавий ахборот коммуникация воситалари ва бошқа воситалар билан мустаҳкамлаш белгиланганлиги;

г) Базавий касб-ҳунар коллежларининг асосий вазифалари этиб:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг маълумотлари базасини яратиш ва доимий равишда янгилаш;

минтақавий хусусиятларни ва фермер хўжаликлари фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва жадвалларини тайёрлашда иштирок этиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказишга фермер хўжаликлари, жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали амалиётчи мутахассислар билан шартномалар тузиш ва уларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқитишнинг бошқа воситалари билан жиҳозланган аудиториялар ажратиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш, малака ошириш йўналишлари бўйича ахборот-маълумотнома базасини шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаш;

малака ошириш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига базавий касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойи бериш чораларини куриш;

малака ошириш курсларни ўтказиш доирасида ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, кўчма амалий машғулотларни ва замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга боришни ташкил этиш;

илғор фермер хўжаликларида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигининг бошқа ташкилотларида амалий машғулотлар ташкил этиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш сифати мониторингини олиб бориш ва баҳолаш, ўқув режалари ва жадвалларини, шунингдек ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини такомиллаштириш ва янгилаш бўйича таклифларни тайёрлаш ва киритиш белгиланганлиги.


 

д) Қуйидагилар:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш пуллик асосда бўлиб, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлашда фермер хўжаликлари минтақавий марказлар билан, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишда эса - фермер хўжаликлари базавий касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро шартномалар тузилиши;

малака ошириш 36 соатли дастурлар бўйича мунтазамлилик асосида ташкил этилади ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг уч йилда камида бир марта, фермер хўжаликлари мутахассисларининг - беш йилда камида бир марта ўтиши тавсия этилиши;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш минтақавий марказлар базасида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар жумласидан амалга оширилиши;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларига қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиш якунлангач белгиланган намунадаги тегишли сертификат берилиши;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати, шунингдек қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланганлиги;

Якорь минтанқавий марказларнинг штатдаги ходимларига олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий марказлар ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилганлиги;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш буйича ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш учун минтақавий марказлар томонидап ўтказиладиган ўқув семинарларидан муваффақиятли ўтган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари, шунингдек илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассислар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўриндошлик ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этилганлиги;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқитиш ҳар йили 1 февралдан бошланиши белгиланганлиги;

е) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларига ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгашига белгиланган тартибда:

бир ҳафта муддатда минтақавий марказларнинг уставлари тасдиқланишини, шунингдек улар давлат рўйхатидан ўтказилишини;

минтақавий марказларга уларни жойлаштириш ва таълим жараёиини ташкил этиш учун зарур хоналар ажратилишини, улар зарур мебель, компьютер техникаси ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланишини;

минтақавий марказларнинг малакали мутахассислар билан бутланишига доир амалий чора-тадбирлар кўрилишини;

бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда замонавий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши талаблари ҳисобга олинган ҳолда, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари учун методик қўлланмалар, ўқув материаллари ва йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва нашр этилишини;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадли параметрларининг ҳар йили белгиланиши ва тасдиқланишини, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишининг белгиланган даврийлигига риоя этилишини таъминлаш топширилганлиги;

ё) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув жараёнини мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг олиб бориш бўйича функциялар вазирлик марказий аппаратининг Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармасига юкланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги.

ж) Қуйидагилар минтақавий марказлар фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари этиб:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини шартнома асосида қайта тайёрлаш бўйича курсларда ўқитишдан тушадиган маблағлар, минтақавий марказларни жорий сақлаб туришга фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида ўқиганлик учун тушумлардан базавий касб-ҳунар коллежларининг ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ўтказилиши, шу жумладан жалб этиладиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари олимлари, тажрибали амалиётчи мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ базавий касб-ҳунар коллежларининг ҳаражатларини молиялаштириш манбалари этиб - шартнома асосида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиганлик учун тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари белгиланлиги;

з) Молия вазирлигига 2016 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курслари сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада ўтказилишини таъминлаш учун минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутиш топширилганлиги;

и) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), Молия вазирлиги (Садиков), Қорақалпоғистон Фермерлар Кенгаши (Сейтназаров) ва туманлар ҳокимлари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ишини самарали ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашишни ва зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.

4. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали (Торениязов), Қорақалпоқ давлат университети (Жуманов), Ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси (Оразмбетов) ва базавий касб-ҳунар коллежлари директорларига белгиланган даврийликка, тасдиқланган ўқув дастурлари, режалари ва жадвалларига мувофиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисиларининг малакасини ошириш курсларини ўз вақтида ташкил этиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

5. Мазкур қарорининг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С.Хожаметов зиммаларига юклатилсин.


 


 


 


 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

Б.Янгибаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Келишилган:

 

С.Хожаметов

Ж.Ембергенов

 

М.Мамутов

 

М.Алеуов

 

З.Ибрагимова

 

М.Джуманиязов

 

А.Тажетдинов

 

Б.Утегенов

 

Ж.Идиятуллаев

 

Ж.Наримбетов

 

Д.Қайпов

 


Ko'rib chiqildi: 4439