Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 майдаги “2016 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2529-сонли қарори ҳақида

ЛОЙИҲА

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори

 

129-сонли 16.05.2016й

 

 

 

 

 

 

 

Якорь Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 майдаги

2016 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2529-сонли қарори ҳақида

 

 

2016 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва қисқа муддатларда сифатли йиғиштириб олиш ҳамда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномаларини сўзсиз бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 майдаги “2016 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2529-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) 2015 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг 10 та туманида айрим фермер хўжаликлари томонидан давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномаларини бажаришда жиддий камчиликларга йўл қўйилгани қайд этиб ўтилганлиги. Кўрсатиб ўтилган камчиликлари учун 48 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилганлиги, шартнома мажбуриятларини бажармаган 500 дан ортиқ фермер хўжаликлари суд тартибида жавобгарликка тортилганлиги;

б) 2016 йил дон ҳосили ўрим-йиғимини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказиш, ғалла комбайнларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, тузилган контрактация шартномаларининг сўзсиз бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва дон маҳсулотлари корхоналарининг, “Ўзагромашсервис” уюшмаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклатилганлиги;

в) Қўйидагиларни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ҳокимларининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, “Ўзагромашсервис” уюшмаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва дон маҳсулотлари корхоналарининг энг асосий вазифалари деб ҳисобланганлиги;

давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномаларини қатъий бажаришни таъминлаши;

ғалла комбайнларини, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларини, шунингдек дон йиғиладиган хирмон ва майдонларни, дон тозалаш машиналари ҳамда ғаллага дастлабки ишлов бериш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника базасини тайёрлаб қўйиш бўйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар комплексини амалга оширишни жорий йилнинг 20 майигача тугаллаш;

тайёрлов корхоналари ва пунктларида фермер хўжаликлардан ғаллани фақат дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлигини бартараф этиб, стандартлаштириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий актлар ва норматив ҳужжатларда белгиланган талаблардан оширмаган ҳолда қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун ҳарид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда фермер хўжаликлари билан давлат эҳтиёжлари учун ҳарид қилинаётган ғалла учун, транспорт ташкилотлари билан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларидан дон маҳсулотлари корхоналарига ғаллани етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун, машина-трактор парклари билан кўрсатилган механизация хизматлари учун ҳамда ғалла комбайнлари операторларига иш ҳаки тўлаш учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

ғаллани дон қабул қилиш корхоналарига етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатлари транспорт ташкилотлари, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари ва дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси томонидан тўланиши белгилаб қўйилганлиги;

г) Шундай тартиб ўрнатилганлиги, унга мувофиқ ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ғаллани ҳарид қилишга тузилган контрактация бўйича ўз мажбуриятларини бажаришлари шарт эканлиги;

фермер хўжаликлари тузилган контрактация шартномалари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган, фермер хўжаликларининг ер майдонларини оптималлаштириш ва қайта ташкил этишгача бўлган жавобгарлик чоралари қўлланиладиганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлат ресурсларига ғалла етиштириш ва сотиш бўйича фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномаларини сўзсиз бажаришлари устидан қаттиқ назорат ўрнатиш топширилганлиги;

д) “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўздавдонинспекция” ва “Ўздавзахира” қўмитаси билан биргаликда “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги элеваторлар ва ғалла қабул қилувчи корхоналарни топ-тоза ҳолатга келтиришни таъминлаш ҳамда озиқ-овқат буғдойи инвентаризациясини ўтказганлик натижалари ҳақида жорий йилнинг 15 июнигача Вазирлар Маҳкамасига маълумот бериш;

е) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига мувофиқ бошоқли дон экинлари, ун ва нон-булка маҳсулотларини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланганлигини назарда тутиш ва бунга амал қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси МХХнинг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда дон, ун ва нон-булка маҳсулотларини республика чегараси орқали ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва чек қўйиш юзасидан қатъий чоралар кўриш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), “Қорақалпоқдавуруғназоратмарказ” (Муханов), Қорақалпоғистон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси (Қурбанов), “Ўздавдонинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (Доспанов) 2017 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли ғамланишини таъминласин.

Уруғлик ғаллани давлат ресурслари учун ҳарид қилинадиган товар ғалланинг умумий ҳажми ҳисобига топшириш, шунингдек озиқ-овқат ғалласидан уруғлик мақсадида фойдаланиш тақиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси (Бекмуратов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), Иқтисодиёт вазирлиги (Сариев) дон корхоналари билан биргаликда:

ғалла етиштириш ва давлат ресурсларига сотиш ҳажмлари тўғрисида тақдим этилаётган статистик ҳисоботнинг ишончлилиги устидан қатьий назорат ўрнатсин;

ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари кўрилсин.

барча тоифадаги хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинлари, шу жумладан ғаллани давлат ресурсларига сотиш бўйича контрактация шартномалари бажарилгандан сўнг хўжаликлар ихтиёрида қолаётган дон ҳажми ҳисобини юритишнинг янги такомиллаштирилган усул ва механизимини бир ой муддатда танқидий кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқласин.

5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), Ички ишлар вазирлиги (Бердиев) ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда йўлларда дон ва ғалла ўриш техникасини ташишда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2016 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-торож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.

6. “Тахиатош нефт базаси” унитар корхонаси (Ильясов) ва “Элликқалъа нефт базаси” унитар корхонаси (Раззақов) ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги ва автотранспорт корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсинлар.

7. 2016 йил дон ҳосили ўрим-йиғимини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек ғалла комбайнларидан самарали фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), “Агроинтехника” ММТП (Худаяров), “Қорақалпоқ МТПлар” бирлашмаси (Ҳакимов), “Қорақалпоқавтотеххизмат” АЖ (Қайипбеков) ва туманлар ҳокимлари зиммаларига юклатилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

Б.Янгибаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Келишилган:

 

С.Хожаметов

Ж.Ембергенов

 

М.Мамутов

Ж.Садықов

М.Алеуов

 

З.Ибрагимова

 

М.Джуманиязов

 

А.Тажетдинов

 

Б.Утегенов

 

Ж.Идиятуллаев

 

Ж.Наримбетов

 

Д.Қайпов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ko'rib chiqildi: 4662