Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 14 январда Вазирлар Маҳкамаси мажлисида белгилаб берилган вазифалар ва топшириқларнинг бажарилиши натижадорлиги ҳамда улар сўзсиз амалга оширилиши учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрис

Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган асосий вазафаларининг сўзсиз бажарилиши натижасида ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ҳисобот даврида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,1 фоизга (режа 108%), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 106,8 фоизга (режа 115%), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш 105,9 фоизга (режа 106,2) ва хизматлар 111,7 фоизга (режа 111,4%) ўсиши таъминланди.

Ҳудудимизда янгидан ташкил этилаётган саноат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг белгиланган йўналишларида берилаётган солиқ ва банк кредитлари имтиёзлари натижасида ишлаб чиқариш лойиҳалар сони ошишига ва бу эса ўз навбатида белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилишида, аҳолимизнинг бандлигини таъминлаш борасида натижасини бермоқда. 

Бунга мисол тариқасида, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил
28 февралдаги 111-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 1,2  трлн сўм ва 35,4 млн долларлик 2248 та лойиҳаларни амалга ошириш натижасида
16 мингга яқин янги иш ўринларини яратиш белгиланганлигини  ва шундан ҳисобот даврида 40,8 млрд сўмлик 314 та (режага 135,9%, йилликга 14%) лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 1400 га (режага 127,1%, йилликга 8,8%) яқин иш ўринларини яратилганлигини айтсак арзийди.

Маълумот учун:

2017 йил режаси:

-Саноат йўналишида 377 та (782,0 млрд.сўм,35,4 млн.долл, 9050 та иш ўрни);

-Хизмат кўрсатиш ва сервисда 1184 та (306,9 млрд.сўм, 4088 та иш ўрни);

-Қишлоқ хўжалигида 687 та (140,3 млрд.сўм, 2666 та иш ўрни) лойиҳа..

Амалда 1-чорак якуни бўйича:

-Саноат йўналишида 33 та (5,4 млрд.сўм, 475 та иш ўрни);

-Хизмат кўрсатиш ва сервисда 224 та (31,1 млрд.сўм, 706 та иш ўрни);

-Қишлоқ хўжалигида 57 та (4,4 млрд.сўм, 215 та иш ўрни) лойиҳа амалга оширилди.

 

Ушбу ишларимизни давом этириб, 1 ярим йиллик якунига қадар қиймати қиймати 186,7 млрд.сўм ва 2,2 млн долларлик 1025 та лойиҳани амалга ошириш ва 5032 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Жумладан:

-саноат соҳасида 67,3 млрд.сўм ва 2,2 млн долларлик 121 та лойиҳа (2162 та янги иш ўрни);

-хизмат ва сервис соҳасида 93,1 млрд.сўмлик 641 та лойиҳа
(1951 та янги иш ўрни);

-қишлоқ хўжалик соҳасида 26,3 млрд.сўмлик 263 та лойиҳа (919 та янги иш ўрни) амалга оширилади.

Мисол учун, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш саноатида Қораўзак туманидаги “Қорақалпоқ цемент” МЧЖда жами 10,4 млн. доллар, шундан , корхонада 200 минг.тонна цемент ишлаб чиқараш қуввати яратилади.

Шунингдек, “Титан цемент” МЧЖда йиллик қуввати йилига
200 минг.тонна цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича 16,9 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилиб, ускуналар тўлиқ олиб келиниб қурилиш монтаж  ишлари олиб борилмокда. Корхонани жорий йилнинг II чораги якунига қадар ишга тушириш режалаштирилган.

Фармацевтика соҳасида Нукус шаҳридаги “Nukus Med Тех” корхонасида қиймати 10,0 млн.долларлик, шундан 2,0 млн.долл чет эл инвестициялари инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига, йилига
275 млн.дона тиббиёт махсулотлари (шприц) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан 708 минг. долларлик ускуналар олиб келинди ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу амалга оширилаётган тадбирлар натижасида I ярим йиллик учун белгиланган прогноз кўрсаткичларни хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 115 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш 106 фоизга ва хизматлар 112,3 фоизга ўсиши таъминланади.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида жорий йилнинг 1 чорагида
2 та лойиҳада 1,4 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режаси белгиланган бўлиб, амалда ушбу корхоналар томонидан 1,7 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа 117,9 фоизга бажарилган.

 

 

 

Жумладан,

-“Қорақалпоқстеклотара” МЧЖда 1250,0 млн.сўмлик 3,1 млн.дона маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда 1635,2 млн.сўмлик 3,2 млн.дона (усиш суръати 130,8%) ишлаб чиқарилган.

"Элрози нур" МЧЖда 182,0 млн.сўмлик 175 тонна вермикулит концентратини ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда
53,7 млн.сўмлик 47,9 тонна (усиш суръати 29,5%) ишлаб чиқарилган.

Жорий йилнинг 1 ярим йиллик якунига қадар маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 2 та корхона томонидан 3,3 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

2017 йил учун белгиланган устивор вазифалардан бири, , ўз Иш режалар белгилаб олдик.

, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, республика ҳудудлари табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини янада ошириш масаласида тизимли ишлар ташкил қилинади.

Жорий йилда 92,1 минг га Пахта, 4,9 минг га Сабзавот, 2,1 минг га Картошка, 4,4 минг га Полиз, 23,7 минг га Озуқа экинлари (шундан 10,0 минг га янги беда), 11,1 минг га Мойли экинлар, 6,0 минг га Дуккакли экинлар, 25,0 минг га Шоли, 3,0 минг га Макка дон учун, 65,8 минг га бошқа экинлар жойлаштирилди.

2017 йилда қабул қилинган Дастур асосида 913 та фермер хўжалигини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш режалаштирилган бўлиб, улар томонидан қиймати 42,3 млрд.сўмлик
941 та
лойиҳа амалга ошириш ҳамда 2437 киши доимий иш билан таъминланиши режалаштирилди.

Амалда жорий йил 1 чорак якуни бўйича 8,2 млрд.сўм маблағлар ажратилиб,

Жумладан, ушбу фермер хўжаликларида 73 та - сервис хизматини кўрсатиш, 22 та интенсив боғ, 46 та – тогзорлар, 128 та – қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 693 та янги иш ўринлари яратилди.

 

 

Аҳолининг бандлиги таъминлаш дастурга мувофиқ 2017 йилда жами 38668 та, шундан I чоракда 7304 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилиб, амалда 7977 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 109,2% га бажарилди.

Дастур асосида I ярим йил якуни билан режадаги 19650 та янги иш ўринларини яратиш бўйича барча имкониятларимиз мавжуд.   

 

Айтиб ўтилган тадбирларнинг барчаси “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Қорақалпоғистон Республикасининг Ҳудудий дастурига киритилди ва ижросини таъминлаш бўйича мониторинг ишчи гуруҳлари ташкил қилиниб, доимий назоратга олинди.

Маълумот учун: “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Даслат дастури доирасида 2017 йилда 1921,4 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилиб, амалда 1 чорак якуни бўйича
223,4 млрд.сўм ўзлаштирилди. Йиллик режа 11,6 фоизга бажарилди.

 

Бугунги кунда ҳудудимизда Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни сўзсиз бажаришнинг барча чоралари кўрилмоқда, бунда Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир туманига Муҳтарам Президентимиз томонидан бош вазир ўринбосарлари бириктирилган бўлиб, бизга ҳар бир вазирликлар идоралар билан ишлашда яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. 

Муҳтарам Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган имтиёзлар ва шароитлар натижасида Халқимизнинг яшаш шароити яхшиланиб, ахолининг кайфияти юқори эканлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз ва албатта бу борада олдимизда турган вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминлашнинг барча чораларини кўрамиз!

 

Эътиборларингиз учун рахмат!

 

 

 


Ko'rib chiqildi: 3560