Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисида Н И З О М

Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисида

Н И З О М

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифаларини белгилайди.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисига ҳисобот беради.

3. Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси (кейинги ўринларда комплекс раҳбари деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

4. Комплекс раҳбарининг фаолияти хотин-қизлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга, аёлларни ишга жойлаштиришга ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган.Комплекс раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


Ko'rib chiqildi: 2844