Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни ижроси бўйича:

Ассалому алайкум,

Ҳурматли Мажлис иштирокчилари!

 

Кун тартибидаги масала бўйича ҳозиргана ўзингиз белгилаб берган топшириқларни бирма-бир ёзиб  олдик ва ҳудуд раҳбарлари билан вазифаларни  келишиб оламиз.

Абдулла Нигматович, ўзингиз яхши биласиз, Муҳтарам Президентимиз 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикасига
2 маротаба ташриф буюриб, ўтган қисқа давр мобайнида амалга оширилган йирик бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда, аҳолини қийнаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Рухсат берсангиз, биринчи навбатда 2017 йилнинг 20-21-январь кунлари Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистонға ташрифи давомида қабул қилинган баён ижросини юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берсам.

Мазкур баён билан 83 банддан иборат , шундан бугунги кунда 78 таси (87,6 фоизи) бажарилган бўлса, .

2017 йил давомида топшириқларнинг бажарилишида Ҳисоб палатаси доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиб борди ва Ген.Прокуратура ижросини назоратга олди.

Шунингдек, Ачилбой Жуманиязович Раматов раҳбарлигида республика вазирлик, идора, тижорат банклари ва тармоқ корхоналари (компаниялари) бир неча бор ҳудудимизда хизмат сафарида бўлиб, бизга яқиндан ёрдам бериб борди.

Мазкур баён билан алоҳида Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та ва Вазирлар Маҳкамасининг
2 та қарорлари қабул қилинди.

Маълумот учун: 1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил
2 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш чоралари туғрисидаги”  ПҚ-2754 сонли қарори;

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Тахиатош иссиқлик электр станциясида қуввати 230-280 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳасин амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3264-сонли қарори;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 майдаги “Қизилмия илдизини етиштириш ва қайта ишлаш хажмини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2970-сонли қарори;

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 17 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини юритишда қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2843 сонли қарори;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844 сонли “Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларини микрокредитлаш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;

6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги “Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали материал-техникалик базасини мустахкамлаш тўғрисида”ги Р-4947-сонли Фармойиши;

7) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Мурувват» аёллар интернат-уйи қурилиши ва жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 88-сон қарори;

8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 февральдаги
“2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги №111-сонли қарори.

 

 

- лойиҳа қиймати 100 млрд.сўмга яқин 8 та саноат корхоналари ишга туширилиб, 400 та янги иш ўринлари яратилди;

- қишлоқ хўжалиги ер майдонлариниг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 45,6 млрд.сўмлик ишлар бажарилиб, натижада
69 минг гектар ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланди; 

- 14,5 млрд.сўм маблағлар ҳисобига 51,5 км Ирригация тизимини яхшиланди;

 - 511 та кўп қаватли уйларда 16 млрд.сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Булардан ташқари, ижтимоий соҳа объектларида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан:

 1) 40 та мактабда 41,6 млрд.сўмлик (3 та янги курилиш, 22 та реконструкция, 15 та капитал таъмирлаш);

2) 20 та мактабгача таьлим муассасаларида 19,4 млрд.сўмлик
(5 та реконструкция, 15 та капитал таъмирлаш);

3) 9 та соғликни сақлаш обьектларида 25,8 млрд.сўмлик
(1 та янги қурилиш, 8 та реконструкция);

4) 3 та болалар спорти обьектларида 8,1 млрд.сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Нукус шаҳрининг марказий кўчаси ҳисобланган Ерназар Алакўз кўчаси ва Хўжайли туманининг Мустақиллик кўчасида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда ва унинг бўйида жами 50 та кўп қаватли замонавий уй-жойларни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли Мажлис иштирокчилари!

Муҳтарам Президентимизнинг берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни билан ҳудудларини ижтимоий иқтисодий ривожалантириш, аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур баён билан 91 та банддан иборат бўлиб, 123 та  топшириқлар белгилаб берилди.

Хусусан, ўтган йили ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида 1 трлн. сўмдан ошиқ лойиҳалар белгилаб олинган бўлса, жорий йилнинг дастурида эса 4 карра кўп инвестициялар жалб қилиниши, яъни 4 трлн. сўмдан ошиқ 367 та йирик лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб олинди.

Биз бу топшириқларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатларида таъминдаш мақсадида Вазирлар Кенгашининг қарори () билан ҳар бир топшириқ бўйича масъуллар бириктирилиб, амалга оширилаётган ишлар ҳар ҳафтада 2 марта муҳокама қилинмоқда.

Ҳурматли Мажлис иштирокчилари!

Баён топшириқларига асосан бир қатор соҳаларни ривожлантириш бўйича “йўл хариталар”, чора-тадбирлар дастури ва лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Жумладан:

- 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган 4 трлн. сўмдан ортиқ қийматдаги
367 та лойиҳанинг “йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, бугунги кунда ҳисоб палатаси томонидан лойиҳаларнинг ҳар бири жойларда ўрганилмоқда;

- 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати 501,0 млн. АҚШ доллар бўлган 39 та лойиҳаларининг манзилли рўйхати ва тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди;

- шаҳар ва туманлари 4 та сектор раҳбарларининг ҳар бири 2018 йилда камида 250 минг АҚШ доллари, яъни ҳар бир шаҳар ёки туман бўйича 1 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар олиб келишларини таъминлаш юзасидан
“йўл харита”ларини тасдиқланди;

- 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишларида амалга ошириладиган умумий қиймати 212,9 млн. долларлик 347 та лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилиб, тармоқ жадваллари тасдиқланди;

- 2018 йилда давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил қилинадиган Нукус шаҳри ва туманларда жами 174 та мактабгача таълим муассасасининг манзилли дастури тасдиқланди;

- 2018-2019 йилларга мўлжалланган Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, тегишли вазирликлар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Булардан ташқари, Баён билан жами 13 та меъёрий ҳужжатларни (қарорлар, фармон) ишлаб чиқиш белгиланган.

Шундан, 2 таси Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган бўлиб, 7 таси бўйича тегишли идоралари томонидан лойиҳа ҳужжатлари келишилиб тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Қолган 4 таси бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар (қарорлар, фармон) лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Маълумот учун:

Тасдиқланган ҳужжатлар:

1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги 25-сонли "Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  қарори;

2)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 58 ф-сонли  “Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасининг Тахиаташ шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган, фойдаланилмаётган биноларини тегишли ҳудуди билан биргаликда “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси балансига ўтказиб бериш бўйича фармойиши.

Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар:

1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси;

2)  “Қизилмия илдизини етиштириш ва қайта ишлаш уюшмаси”ни ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига қарори лойиҳаси;

3)Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш бўйича” Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси;

4) “Балиқчилик тармоғини  2018 йилда ривожлантириш  чора тадбирлари тўғрисида”   Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси;

5) “Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида чорвачилик тармоқларини янада ривожлантири чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Вазирлар Махкамасининг  қарори лойиҳаси;

6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси;

7) "Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича  Республика олий спорт маҳорати мактаби ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар:

1)2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари дастурини” тасдиқлаш учун тегишли Вазирлар Маҳкамаси  қарор лойиҳаси;

2) Мўйноқ туманидаги Дарёоралиғи сув омборидан Орол денгизи томон йўналтирилган  сув оқимининг пастки қисмидаги  жарлик (коньон)  кенгайиши жараёнларининг сув омборига  етиб келиши, ушбу худуддаги Дарёоролиғи, Рибачье, Мақпалкўл, Шегекўл, Закиркўл кўлларидаги балиқ захиралари ва хайвонот дунёси йўқ бўлиб кетиши, ҳудудда кескин салбий ўзгаришлар юзага келиши хавфларини ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини бўйича   Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор лойиҳаси;

3) Замонавий агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш доирасида четдан олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуна, технологик жиҳозлар, иссиқхона ва бошқа керакли ускуналарни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси;

4) Чет элдан келтириладиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар ва жиҳозларни бож тўловларидан озод қилиш бўйича тегишли Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси.

 

 

 

Эътиборингиз учун раҳмат!


Ko'rib chiqildi: 2937