Qaraqalpaqstan Respublikasi' Ministrler Ken'esi

Qaraqalpaqstan Respublikasi'ni'n' Ma'mleketlik hu'kimet portali'


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Betti PDF ta'rizde ju'klep ali'w Betti PDF ta'rizde ju'klep ali'w (57 Kb)    Versiyasi'    Betti doc ta'rizde ju'klep ali'w (57 KB)

2014 йил, 13 декабр №320

Лойиҳа

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 декабрдаги “Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 335-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республкасининг “Гаров тўғрисида” ва “Ипотека тўғрисида”ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий
ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”
2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
5 декабрдаги “Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров
ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 335-сонли қарори ижро учун раҳбарикка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан.

а) тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров
ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Ички ишлар вазирлиги
ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини белгиланган тартибда
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш топширилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига тарихий, бадий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш учун асосли зарурат  пайдо бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тарибда таклифлар киритиб бориш топширилганлиги;

  г) Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси (М.Қосназаров) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Қ.Бердиев) билан келишилган ҳолда давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга тақдим этиш учун икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши таклиф киритсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (М.Айтниязов) тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асосли зарурат пайдо бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига белгиланган тартибда таклиф киритиб борсин.

5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

  Қорақалпоғистон Республикаси

  Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                     Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил, 13 декабр

№320


Ko'rip shi'g'i'ldi': 6830