Совет Министров Республики Каракалпакстан

Портал государственной власти Республики Каракалпакстан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Скачать страницу в PDF Скачать страницу в PDF (58 Kb)    Версия    Скачать страницу в doc (58 KB)

2014 йил 14 декабр №303

                                                                                Лойиҳа

 

ҚОРҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг миқдорини кўпайтириш ҳақида”ги ПФ-4672-сонли Фармони ҳақида

 

Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кегаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг миқдорини кўпайтириш ҳақида”ги ПФ-4672-сонли Фармони ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:

а) 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари                   ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилсин.

б) 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

энг кам иш ҳақи — ойига 118 400 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 231 575 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 231 575 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 142 100 сўм миқдорида белгиланлиги;

в)  иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация             ва бошқа тўловлар 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бюджетдан молияланадиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминлаш топширилганлиги;

 д) Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ           сарф-харажатлар республика Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиг;

е) Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2014 йилнинг                     15 декабридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини кўпайтириш топширилганлиги;

ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги       ПФ-4639-сонли Фармони (6-банди истисно қилинган ҳолда) 2014 йилнинг          15 декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги;

з) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилиши топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3) Қоарқалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бюджетдан молияланадиган ташкилотлар ҳамда муассасалар, Нукус шаҳри ва туман ҳокимликлари билан биргаликда мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминлаш топширилсин.

4) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашинг 2014 йил                 9 августидаги 218-сонли қарори (4-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5) Мазкур қарорнинг бажарилишининг назоратини ўз зиммамга қолдираман.

 

   Қорақалпоғистон Республикаси

   Вазирлар Кенгашинг Раиси

 

                                        Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил 14 декабр

№303


Просмотров: 5986