Совет Министров Республики Каракалпакстан

Портал государственной власти Республики Каракалпакстан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Скачать страницу в PDF Скачать страницу в PDF (54 Kb)    Версия    Скачать страницу в doc (54 KB)

2014 йил, 1 ноябр №286

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил

27 октябрдаги «Чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 295-сонли қарори тўғрисида

 

«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг                        11-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги «Чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби                    ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги             295-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) Чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби                     ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосарига (Ембергенов), Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича секретариатига (Муханов) юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Б.Янгибаев

 

2014 йил, 1 ноябр

№286


Просмотров: 6501