Арманистоннинг сайланган Президенти Армен Саркисянга қутлов

Арманистоннинг сайланган Президенти Армен Саркисянга қутлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Армен Саркисянни Арманистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди

Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўзаро ҳурмат ва англашув тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Арманистон муносабатлари бундан буён ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.

 
 

Sana: 2018-03-05 18:21:00, Ko'rib chiqildi: 992