Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Ўзбекистон – Россия: Онлайн маъруза

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (53 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (53 KB)

Ўзбекистон – Россия: Онлайн маъруза

Инновацион технологияларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши таълим тизимида ҳам ўзига хос бурилиш ясади. Эндиликда замонавий дастурлар орқали талабалар хориждаги таълим стандартлари, тажрибалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлаётир. Тўғридан-тўғри мулоқотлар ташкил этилиб, жаҳонга таниқли илм-фан намоядаларининг маърузаларини тинглаб, сабоқ олмоқда. 

Ўзбекистон Миллий университетининг “Ижтимоий иш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Россиянинг Белгород социологик тадқиқотлар миллий университети ҳамкорлигида “Ижтимоий ишнинг технологиялари” мавзусида ана шундай вебинар (онлайн видео конфренция) ташкил этилди. Маърузани Белгород социал тадқиқотлар миллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси мудири, социология фанлари доктори Ольга Волкова олиб борди. 

Маъруза онлайн равишда инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда олиб борилди. Вебинар очиқ маърузаси давомида юртимиз талабалари маърузани ёзиб боришди ва мавзу юзасидан Ольга Александровна савол-жавоб қилишди. 

ЎзМУ талабаларининг фикрича, онлайн мулоқотлар жараёни таълим сифатининг янада ошишига хизмат қилар экан. 

 

 

ЎзА

05.03.2018 18:28 da elon qilingan, 1176 marta korib chiqildi