Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Сенатда Омбудсман ҳисоботи эшитилди

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (55 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (55 KB)

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев сенаторлар олдида Омбудсманнинг 2017 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботини тақдим этди. 

Қайд этилганидек, 2017 йилда инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва хорижий институтлари билан мулоқот фаол ривожланди. 

Омбудсман ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш борасида изчил фаолият юритди. Президент Халқ қабулхонаси томонидан республиканинг 144 туман (шаҳар)ларида ташкил этилган сайёр қабулларда ҳамда Тошкент шаҳри, Наманган ва Андижон вилоятларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ижросини ўрганиш бўйича мониторинг тадбирларида иштирок этди. 

www.ombudsman.uz интернет сайти базасида Омбудсманнинг виртуал қабулхонаси ва фуқаролар мурожаатлари ҳамда юридик маслаҳат бериш учун 1096 тўғридан-тўғри ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилган. Амалга оширилган ишлар натижасида, кўрсатиб ўтилган алоқа каналлари орқали фуқароларнинг мурожаатлари 2016 йилга қараганда 1,9 маротаба ошган ва 2 429 тани ташкил этган.

 Қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш устидан парламент назоратини кучайтириш борасида Тошкент ва Навоий вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жойлашган 7 та жазони ижро этиш муассасасида мониторинг амалга оширилди. Қамоқда сақланаётган 900 дан ортиқ шахс билан коллектив ва шахсий учрашувлар ташкил этилди. 

2017 йилда қамоқда сақланаётган шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 2,7 марта ошиб, 565 тани ташкил этди. 

2017 йилда Вакил номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва Омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 9 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. 

Мурожаатларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиб чиқиш натижаларига кўра 2917 мурожаатга Омбудсман томонидан қонунчилик билан кафолатланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан ёзма ва оғзаки маслаҳатлар берилди. 3835 мурожаат мазмунан кўриб чиқиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборилди. 

Ҳисобот юзасидан муҳокама учун сўзга чиққан сенаторлар қамоқда сақланаётгани шахсларнинг мурожаатларига эътибор қаратиш, минтақавий вакиллар фаолиятини ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратди. 

 

 

Н.Абдураимова, ЎзА 

29.03.2018 17:34 da elon qilingan, 1386 marta korib chiqildi