Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Барча тадбиркорлар диққатига!

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (53 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (53 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 3 майдаги 5032-сон Фармони билан ташкил этилган «Нукус фарм» ЭИЗ – бу республикамиз фармацевтика соҳасида бизнесни ривожлантиришга ва инвестиция жалб қилишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай, алоҳида шароитларга эга универсал майдон.

«Нукус-фарм» ЭИЗ ташкил этиш мақсади.

Республикада фармацевтика соҳасини ривожлантириш, доривор воситалар бозорин ўзимизда ишлаб чиқариш, янги иш ўринларин яратиш, Қорақалпоғистон Республикаси ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурслари салоҳиятларидан тўлиқ фойдаланиш.

 «Нукус-фарм» ЭИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режимлари амал қилади.

Иштирокчилари киритилган инвестиция миқдоридан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 10 йилгача муддатка кўйидаги тўловдардан озод қилинади.

Ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузулмани риводлантиришсолиғи, микрофирма ва кичик корхоналарнинг ягона солиқ тўлови, бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар (пенсия жамғармасидан ташқари), божхона туловлари (божихона расмийлаштириш йиғимларидан ташқари)

Тижорат банкларида «Нукус-фарм» ЭИЗ иштирокчилари учун белгиланган тартибда кредитлар ажратилади ва гаров таъминоти бўлмаган ва етишмаган ҳолатдарда ускуналар лизинг асосида берилади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

         Сизларни кичик саноат зоналари иштирокчиси бўлишга таклиф этамиз.

«Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари дирекцияси»

Маълумот учун телефонлар:   222-59-55


31.03.2018 12:08 da elon qilingan, 1389 marta korib chiqildi