Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Банкнинг янги биноси

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (51 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (51 KB)

Нукус шаҳрида “Алоқабанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган соҳага доир кенг кўламли ислоҳотлар ўз самараларини бераётгани, хусусан, тижорат банклари томонидан банк хизматлари кўлами мунтазам кенгайтириб борилаётгани ва мижозлар учун кўплаб қулайликлар яратилаётгани таъкидланди. – Замонавий тарзда жиҳозланган янги бинода ходимлар, айниқса, мижозлар учун кенг имкониятлар яратилди, – дейди “Алоқабанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Улуғбек Мирзанов. – Бу бизга хизмат кўрсатиш доирасини янада кенгайтириш ва сифатини яхшилаш имконини беради. Айни пайтда бу ерда 45 нафар банк ходими 1 минг 120 мижозга намунали молиявий хизмат кўрсатаётир. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев сўзга чиқди. ЎзА, А.Ортиқбоев

18.09.2013 10:43 da elon qilingan, 2147 marta korib chiqildi