Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Аёллар тадбиркорлигига кенг йўл

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (52 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (52 KB)

Қўнғирот туманида хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Туман хотин-қизлар қўмитаси ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ушбу йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш ва самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. – Молиявий жиҳатдан ишончли қўллаб-қувватланаётган аёлларимиз ўзларининг тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятини самарали олиб бормоқда, – дейди “Микрокредитбанк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали етакчи мутахассиси Қуатбой Араббоев. – Биз бу орқали қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз. Семинар якунида тадбиркорликни бошлаш арафасида бўлган хотин-қизларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди. ЎзА, А.Ортиқбоев

18.09.2013 10:45 da elon qilingan, 2216 marta korib chiqildi