Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Юксак эътибор самараси

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (52 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (52 KB)

Қорақалпоғистон Республикасида етиштирилган мўл пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиштириб олиш учун йиғим-терим ишлари жадал олиб борилмоқда. Нукус туманидаги “Жайҳун” ва “Мақсет баймақли” фермер хўжаликлари етти иш кунида шартнома режасини ортиғи билан адо этдилар. – Деҳқончиликда янги технологияларнинг кенг жорий этилаётгани ва бошқа агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилаётгани, энг муҳими, меҳнатнинг қадр топиб, рағбатлантирилаётгани ҳосилдорликнинг ошиб боришида муҳим омил бўлмоқда, – дейди “Жайҳун” фермер хўжалиги раҳбари Сағит Шектибоев. – Биринчи теримдаёқ гектарига 34 центнердан ошириб хирмон кўтаришга муваффақ бўлдик. Ҳали далаларимизда ҳосил кўп. Биз, фермерлар эришаётган бундай ютуқлар замирида давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва ғамхўрлиги мужассам. Қораўзак туманидаги 215 фермер хўжалиги ҳам йиғим-терим ишларида яхши самарага эришишни режалаштирган. – Ўтган йили шартнома режасини 200 фоизга уддалаб, яхши даромад олган эдик, – дейди “Айдин жўл” фермер хўжалиги раҳбари Ажинияз Акимниязов. – Давлатимиз томонидан фермерларга яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар туфайли бу йил ҳам мўл ҳосил етиштирилди. ЎзА, А.Ортиқбоев

19.09.2013 10:01 da elon qilingan, 2344 marta korib chiqildi