Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Янги иш ўринлари яратилди

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (52 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (52 KB)

Мамлакатимизда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, чекка ҳудудларда ҳам замонавий сервис хизматини ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият берилаётир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 февралдаги “Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Амударё туманининг “Бўстон” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Амударё-метан” масъулияти чекланган жамияти томонидан автомобилларга метан-газ қуйиш шохобчаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Хориждан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган шохобча соатига 1,5 минг кубометр газни автомобилларга қуйиш қувватига эга. – Ҳозирча 40 нафарга яқин аҳоли иш билан таъминланди, – дейди шохобча раҳбари Ш.Матмуратов. – Истиқболда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, мой алмаштириш, газ ускуналарини ўрнатиш, уларни синовдан ўтказиш хизматларини ҳам йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Натижада яна қўшимча иш ўринлари яратилади. ЎзА, А.Ортиқбоев

04.11.2013 15:19 da elon qilingan, 2720 marta korib chiqildi