Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Изчил ислоҳотлар самараси

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (53 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (53 KB)

Қорақалпоғистон Республикасини 2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра бу ерда 1 триллион 300 миллиард сўмга яқин қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Нукус шаҳри ва Беруний тумани марказини ободонлаштириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришга йўналтирилган кенг миқёсли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши режалаштирилган мазкур дастур бу борадаги ишлар самарадорлигига хизмат қилмоқда. – Дастур асосида Нукус шаҳрида 900 миллиард сўмга яқин қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади, – дейди Нукус шаҳар бош меъмори Сағинбой Ўтемуратов. – Шу кунларда Дўстлик каналининг икки ярим километрида мукаммал реконструкция ишлари бошлаб юборилди. Канал замонавий лойиҳа асосида таъмирланиб, унинг соҳилида ижтимоий-маданий иншоотларни ўз ичига олган дам олиш масканлари барпо этилмоқда. Ажиниёз номидаги, шунингдек, Темирйўлчи ва Болалар боғи каби истироҳат ва дам олиш масканлари ободонлаштирилади. Ўзбекистон шоҳ кўчаси, Амир Темур ва бошқа қатор кўчаларда замонавий лойиҳадаги кўп қаватли турар-жой бинолари қурилади. Бу ишларга элликдан ортиқ пудратчи қурилиш ташкилотлари жалб этилмоқда. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган бундай улкан бунёдкорлик ишлари Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва қишлоқлари қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш фаровонлигининг юксалишига хизмат қилади. Дастурга кўра, Беруний тумани марказидаги бир неча кўча, стадион, халқаро автотрассанинг айланма қисми реконструкция қилиниб, ободонлаштирилади. Янги спорт мажмуаси бунёд этилади. Туман аҳолисининг ичимлик суви, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади. ЎзА, А.Ортиқбоев

18.11.2013 16:36 da elon qilingan, 2295 marta korib chiqildi