Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Ўзаро тажриба алмашилди

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (52 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (52 KB)

Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигига замонавий технологияларни жорий этиш орқали юқори унумдорликка эришилаётир. Кегейли туманида 2013 йилдан бошлаб интенсив боғ яратишга киришилди. Шўрланган ерларда мевали дарахт ўстириш бўйича малакали мутахассисларнинг тавсиялари асосида иш олиб бораётган боғбонлар кўзланган ҳосилни олишга муваффақ бўлмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан ўтказилган кўргазмали семинар-кенгашда бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, соҳа ходимлари ўзаро тажриба алмашди. Хўжайли, Нукус, Чимбой ва Кегейли туманларининг илғор боғбонлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирок этган тадбирда шўрланган ерда кўчат етиштириш бўйича олиб борилаётган тажриба натижалари атрофлича таҳлил қилинди. Бунда, биринчи навбатда шўрга чидамли навларни экиш, иккинчидан, тупроқ таркибидаги тузларни йўқотишда замонавий усуллардан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Кўп йиллик тажрибага асосланиб, Кегейли туманида 1 гектар майдонда кўчатзор ташкил этилди. Ерни экишга тайёрлаш жараёнида тупроққа 1 тонна гипс аралаштирилди. Эрта баҳорда яна бир тонна гипс сепилади. Натижада ернинг шўри кетиб, тупроқ ҳосилдорлиги сезиларли даражада ошади. ЎзА, А.Ортиқбоев

18.11.2013 16:41 da elon qilingan, 2182 marta korib chiqildi