Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Арзон энергия манбаи

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (53 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (53 KB)

Нукус шаҳрида муқобил энергия манбалари, минтақада қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш ва бу борада мавжуд имкониятларга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, муқобил энергиядан самарали фойдаланиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Қорақалпоғистон Республикасида ҳам энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш, экологик соф технологияларни ҳаётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 1 мартда қабул қилинган “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар ўз самарасини бераётир. Айни пайтга қадар қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш борасида ўнга яқин кичик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди. Марказий энергия таъминотидан узоқ жойлашган қишлоқ врачлик пунктлари, фермер хўжаликлари, маиший хизмат субъектлари ва хонадонларда қуёш энергиясидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Қуйи Амударё биосфера резервати, Кегейли туманининг энг чекка қишлоқ врачлик пунктлари, мактаб ва хонадонларга қайта тикланувчи энергия таъминоти технологияси ўрнатилгани аҳолини электр энергияси ва иссиқлик манбаи билан таъминлашда нефть, газ, кўмир каби табиий ресурсларни тежаш баробарида, атмосферага зарарли тутунларнинг чиқишини сезиларли даражада камайтириш имконини бермоқда. – Семинарда иштирок этган фермер ва тадбиркорлар қайта тикланадиган энергия манбаларининг турлари, уларнинг ишлаш принципи ва фойдаланишдаги афзалликлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди, – дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати координатори Ислом Хушвақтов. – Зеро, ҳам арзон, ҳам экологик тоза энергия манбалари – шамол ва қуёш қурилмаларидан фойдаланиш фермерлар учун иқтисодий жиҳатдан ғоят тежамлидир. ЎзА, А.Ортиқбоев

21.11.2013 17:33 da elon qilingan, 2693 marta korib chiqildi