Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Пресс релиз: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича давлат рўйхатига олинган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти тўғрисида.

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (58 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (58 KB)

Республикамизда чет эл инвесторлари учун кенг қулайликлар яратилип берилмоқда, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал кунги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947 сонли Фармонига мувофиқ инвестицион иқлимни такомиллаштириш асосида давлатимизнинг иқтисодиёт сохалари ва ҳудудларига чет эл инвестицияларини фаол жалб қилишга алохида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида инвестицион фаолиятни юритиш бўйича қабул қилинган 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ғи, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунларни айтиб ўтиш лозим. 2016 йил давомида республика бўйича жами 10 та янгидан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатига олинган булиб, 2017 йилнинг 6 ойи давомида 4 та корхона рўйҳатга олинди. Натижада, республиканинг Нукус шаҳри ва барча туманларида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда. Рўйхатга олинган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг асосий улуши Нукус шаҳри (18 та), Қунғирот (8 та) ва Хужайли (7 та) туманларига тўғри келади.

Мазкур корхоналар ҳар ҳил сохаларда фаолият юритмоқда, масалан: фармацевтика, хизмат кўрсатиш, енгил саноат, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қурилиш ишлари, озиқ-овқат саноати, нефть ва газ саноати ва бошқада сохаларда.

Буларда 3 минга яқин киши иш билан таъминланган булиб, 2016 йилда мазкур корхоналар томонидан 1 970 млрд. сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб хизматлар кўрсатилган. Шундан амалга оширилган экспорт ҳажми 373,7 млн. долларни ташкил этди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қаторида полиэтилен ва полипропилен гранулалар, қизилмия илдизи экстракти, ип калава, натрий сульфати, артемия цисталари ва автомашиналарга ёқилғи газ қўйиш, тиббиёт, меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини айтип ўтиш лозим.

Мазкур корхоналар дунёнинг 15 дан ортиқ чет эл давлатлари инвестициялари иштирокида ташкил этилган булиб, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Буюк Британия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар инвестициялари иштирокида ташкил этилган. Масалан Қўнғирот туманида ишга туширилган полиэтилен ва полипропилен гранулаларини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея инвестициялари иштирокидаги “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси, Амударё туманидаги иш калава ишлаб чиқарувчи “Amudaryotex” Буюк Британия чет эл корхоналари.

Бугунги кунда, чет эл инвестицияларини жалб қилиш борасида Хитой давлатидан инвестицияларнинг ҳажми ортиб бормоқда, рўйхатга олинган чет эл инвестициялары иштирокидаги корхоналарининг умумий сонидан 26 корхона Хитой инвестициялари иштирокидаги корхоналари ҳисобланади.

Масалан, Қораузак туманидаги қурилиш материлқ ҳисобланган цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича “Титан цемент” МЧЖ ҚК, Чимбой туманидаги қизилмия илдизи экстрактини ишлап чиқариш бўйича "Ланэкстракт” МЧЖ ҚК, Тахтакўпир туманидаги “Кегейли экстракт” МЧЖ, Қўнғирот туманидаги “Зеленые растения извлечь” МЧЖ, артемия цисталарини қайта ишлаш бўйича Муйноқ туманидаги “Шуан юан” МЧЖ ҚКлари республикамиз иқтисодиётида аҳамиятли ўринларига эгалик этиб келмоқда. Шунингдек, 2017 йил давомида қизилмия илдизини қайта ишлаш бўйича “Ланко мия” МЧЖ, “Фубо Нукус” Хитой чет эл корхонаси, “Кегейли лакрица” МЧЖ ва бошқа корхоналар ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, республикамизга чет эл инвестицияларининг ҳажмини ошириш, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг сонини кўпайтириш бўйича ишла давом этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида” ги 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарорига биноан Қорақалпоғистон Республики инвестициялар бўйича қўмитаси ташкил этилди. Қўмитанинг асосий вазифалари этиб қўйидагилар белгиланган.

Ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан иқтисодий тармоқлари ва мамлакат минтақаларига инвестицияларни жалб қилиш, республикадаги инвестиция мухитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштириш ва чет эл инвестицияларни жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси худудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш сохасида норматив-хуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий вазифаларни бажаради.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати


24.07.2017 17:22 da elon qilingan, 7825 marta korib chiqildi