Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (53 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (53 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузоқовни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасида самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.

Мунтазамлик касб этган олий даражадаги алоқалар туфайли барча йўналишларда ўзаро ҳамкорлик фаоллашаётгани қайд этилди.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, автомобиль, темир йўл ва авиация қатнови соҳасида амалий ҳамкорлик сезилари даражада кенгайиб, минтақалар ўртасида шериклик мустаҳкамланмоқда, Ўзбекистон ва Қозоғистонда маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг муҳим ва истиқболли йўналиши сифатида белгиланган. Хусусан, суҳбат чоғида мамлакатларимиз мудофаа маҳкамалари ўртасида, жумладан, саноат кооперацияси ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида самарали ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

С.Жасузоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Меҳмон ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳада мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтиришга Қозоғистон тайёр ва бундан манфаатдор эканини таъкидлади.

 

Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА 


18.08.2017 10:56 da elon qilingan, 2195 marta korib chiqildi