Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари: 43 нафар “Толибон” ҳаракати аъзолари йўқ қилинди

Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари Қандаҳор вилоятида ҳарбий амалиёт ўтказди. Жангарилар ўрнашиб олган ҳудудларда ҳаводан олиб борилган ҳужум натижасида 43 нафар террорчи ўлдирилган, шунингдек, 20 нафарга яқини яраланган. Бу ҳақда расмий манбаага таяниб, Синьхуа Агентлиги хабар бермоқда. 


Қандаҳор ички ишлар бўлими бошлиғи Абдул Розиқнинг қайд этишича, амалиёт 13 февраль оқшомида ўтказилган. Нишон остида вилоятнинг шимолий ҳудудларида яширинган, ҳудуддаги назорат пунктларидан бирига ҳужум қилган жангарилар бўлган. 

Абдул Розиқнинг сўзларига кўра, авиазарбалар туфайли террорчилар очиқ ҳужумга ўта олишмаган ва бу мамлакат хавфсизлик кучлари ҳамда “Толибон” ҳаракати аъзолари ўртасида юз бериши мумкин бўлган тўғридан-тўғри тўқнашувларнинг олдини олган. Амалиёт давомида кўплаб қурол ва ўқ-дорилар, жангарилар ихтиёридаги автомашиналар йўқ қилинган. Афғонистон хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар ва йўқотишлар йўқ. 

 

 

ЎзА

Sana: 2018-02-15 18:20:44, Ko'rib chiqildi: 2727