Мюнхен конференцияси раҳбари: Европа Иттифоқининг Яқин Шарқ бўйича ягона стратегик ёндашуви йўқ

Мюнхен конференцияси раҳбари: Европа Иттифоқининг Яқин Шарқ бўйича ягона стратегик ёндашуви йўқ

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси раиси Волфганг Ишингернинг таъкидлашича, Европа Иттифоқида Яқин Шарқ мамлакатлари учун узоқ истиқболга мўлжалланган ягона ёндашув мавжуд эмас. Волфганг Ишингернинг фикрлари Bild нашрида чоп этилди, дейилади РИА хабарида. 

“Европа Иттифоқининг умумий аҳолиси 500 миллионни ташкил этади. Кўпгина давлатлар учун Европа Иттифоқи муҳим савдо шериги бўлса-да, ташқи сиёсат масаласида, жумладан, Яқин Шарқ бўйича ҳам бизда умумий қараш йўқ”, дейди Мюхнех конференцияси раиси. 

Унинг таъкидлашича, Иттифоққа аъзо давлатлар ўз фаолиятини мувофиқлаштириш ва биргаликда ҳаракат қилиш ўрнига, муҳокамаларда ҳар бир давлат алоҳида кун тартиби билан чиқишни маъқул кўради. 

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси 1962 йилдан бери ўтказиб келинади. Унда Америка ва Европа давлатлари билан бирга, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония сингари Шарқ мамлакатлари ҳам иштиркор этади. 

Эслатиб ўтамиз, Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясининг 54-йиғилиши жорий йил 16-18 февраль кунлари Бавария пойтахтида бўлиб ўтади. Унда 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

 

 

ЎзА

Sana: 2018-02-15 18:22:41, Ko'rib chiqildi: 2985