Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан учрашди

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (52 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (52 KB)

2018-йилнинг 15-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.


Кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Флорида штатидаги Маржори Стонеман Доуглас мактабида рўй берган ваҳшиёна жиноят муносабати билан Вазир самимий таъзия билдирди.

Ўз навбатида, Элчи Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига АҚШ учун бу оғир дамларда ғамхўрлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференция икки томонлама кун тартибинининг долзарб масалалари ва унга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди, дея хабар қилади “Жаҳон” ахборот агентлиги сайтида

16.02.2018 15:28 da elon qilingan, 1148 marta korib chiqildi