Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Бухорода балиқ етиштириш ҳажми ортади

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (54 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (54 KB)

Бухорода балиқ етиштириш ҳажми ортади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Бухоро туманидаги «Бухоро балиқ саноат» масъулияти чекланган жамиятида бўлди. 


Мамлакатимизда аҳолининг балиқ маҳсулотига эҳтиёжини қондириш, тармоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мазкур соҳада фаолият юритаётган хўжаликлар моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кейинги йилларда республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, сифатли балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича бир қанча дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, 2017 йил 1 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, «Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил қилинди. Уюшма томонидан табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш учун қимматли балиқ турларини кўпайтиришни йўлга қўйишда балиқчилик тармоғи ташкилотларига кўмаклашиш, личинка етиштириш бўйича янги инкубация цехлари ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, чавоқ ҳовузларни модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

«Бухоро балиқ саноат» масъулияти чекланган жамиятида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ерда балиқни қайта ишлаш, дудлаш, балиқ озуқаси ишлаб чиқариш, инкубация цехи ва ёпиқ сув айланма тизими ишга туширилган. 
Умумий майдони тўқсон гектар бўлган хўжаликда 40 гектарлик сув ҳавзаси бўлиб, янги лойиҳага кўра, 50 гектари реконструкция қилинади.

Президент балиқчилик хўжалигида амалга оширилиётган ишлар билан танишди.

- Балиқ етиштириш ҳажмини оширишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев. - Айни пайтда аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондира олаётганимиз йўқ. Бу каби хўжаликларни Бухоронинг ҳар бир туманида ташкил қилиш даркор. 
 

 

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА

20.02.2018 18:26 da elon qilingan, 1309 marta korib chiqildi