Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Президент Бухоро шаҳар Ёшлар марказига борди

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (56 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (56 KB)

Президент Бухоро шаҳар Ёшлар марказига борди

Бухоро вилояти аҳолисининг 48 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларни соғлом ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифининг иккинчи куни Бухоро шаҳар Ёшлар маркази фаолияти билан танишди. Марказ тўгаракларида олиб борилаётган машғулотлар жараёнини кузатди.
 
0e89c092-86d2-fe09-ff25-b14151ab7488.jpg 
 
Ўтган йили собиқ Маданият саройининг эски биноси капитал таъмирланиб, Ёшлар марказига айлантирилди. Уч қаватли замонавий бинода Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти кенгаши фаолият кўрсатмоқда. 808 ўринли томоша зали ва 280 томошабинга мўлжалланган кинозал ёшларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш учун жуда қулай.
 
42d7180c-6eb0-6476-190f-0fbacef95d2e.jpg 
 
Масканда инглиз ва рус тиллари, шахмат-шашка, стол тенниси, ёш актёрлар, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёшлар туризми, мактабгача таълим, инклюзив таълим, тасвирий санъат, тикувчилик каби 20 дан зиёд тўгарак, руҳшунос-маслаҳат маркази фаолият кўрсатади. 4000 китоб фондига эга кутубхона ёшлар билан доимо гавжум. 
 
Ёшлар маркази яқинида Бухоро давлат университети, Санъат коллежи каби қатор билим масканлари жойлашган. Ушбу ўқув юртлари талаба ва ўқувчилари учун Ёшлар маркази тўгараклари ва кутубхонадан фойдаланишда катта қулайлик яратилди.
 
534ba27f-7584-fc5a-eae6-1a0146e32a9b.jpg 
 
Давлатимиз раҳбарига Ёшлар марказида жорий йилда ташкил этиладиган янги тўгараклар, истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 
 
-Энг яхши фазилатлар китобда мужассам. Биз ёшларимизни билимли, юксак маънавиятли қилиб тарбиялашни истасак, уларни китобга меҳр руҳида вояга етказишимиз, турли касбларга ўргатишимиз керак, - деди Президентимиз. 
 

 

Зиёдулла Жонибеков, ЎзА

20.02.2018 18:32 da elon qilingan, 1271 marta korib chiqildi