Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Шавкат Мирзиёев Бухоро-Когон йўли бўйида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (63 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (63 KB)

Шавкат Мирзиёев Бухоро-Когон йўли бўйида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди

Бу уйлар қурилиши 2017 йил май ойида бошланган ва уларни жорий йил мартда якунига етказиш мўлжалланган. Умумий мажмуа сифатида қурилаётган уйлар сони 39 та бўлиб, 1024 хонадондан иборат. 5 қаватли уйлар асосан 2 ва 3 хонали, биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашган. Уйлар 15 йил муддатга кредит асосида берилади.
 
Президентимиз уйларнинг қурилиш лойиҳасини кўздан кечирди.
 
Шу ерда давлатимиз раҳбарига вилоятда олиб бориладиган янги қурилишлар ҳақида маълумот берилди. Когон шаҳрида қурилаётган 6 ва 7 қаватли уйлар қарийб 2 гектар майдонни эгаллайди. 
 
d64cdc5c-12eb-1fec-08a1-5fe50980cd68.jpg
 
Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчаси бўйидаги иншоотларни қайта қуриш лойиҳасига кўра, савдо, кўнгилочар марказлар, ижтимоий соҳа обеъктлари барпо этилади.
 
Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини айтди.
 
0d19a524-be79-44a5-68f1-b5d236aa592c.jpg
 
Бухоро шаҳрининг бош режасига кўра, И.Каримов, О.Эшонов, Ҳамза, М.Иқбол, С.Айний кўчалари кесишмаларидаги турар-жой мавзелари қайта қурилади. Тартибсиз ва маънавий эскирган уйлар янгиланади.
 
Бу ердаги беш массивда 785 хонадонли 57 турар-жой биноси, 181 нотурар-жой бино ва 28 та ҳовли мавжуд. Янги лойиҳага кўра, 3399 хонадонли 57 турар-жой биноси, 370 нотурар-жой биноси барпо этилади.
 
- Бу энг муҳим масала, - деди Президентимиз. – Одамларни рози қилиш учун аввало, уларнинг яшаш жойларига эътибор қаратиш лозим.
Лойиҳаларда кўрсатилганидек, Бухоро шаҳридаги Ибн Сино кўчаси қайта қурилади. Бундан ташқари, Алпомиш ва Фарғоний кўчалари кесишмасида умумий мажмуа сифатида янги турар-жой бинолари бунёд этилади.
 
e525c9ac-3e35-dc0d-c1ed-4b14405398cc.jpg
 
Бухоро вилоятида кўп қаватли уй-жой фондини яхшилаш дастурида эса жорий йилда 546 та кўп қаватли уйни таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш кўзда тутилган.
 
-Бухоро - сайёҳлар кўп келадиган шаҳар. Бу ерда тарихий обидалар кўп, лекин замонавий бино ва иншоотлар кам, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бу кўчалар бўйида замонавий бинолар қуриш керак. Бухоро нафақат тарихий, балки замонавийлик нуқтаи назаридан ҳам етакчи бўлиши зарур.
 
Давлатимиз раҳбарига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 900 ўринли ўқув биноси ва 200 ўринли клиникаси, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Бухоро филиалининг қабул-диагностика бўлимини қуриш ва 120 ўринли даволаш корпусини реконструкция қилиш лойиҳалари тақдим қилинди.
 
Вилоятда йўловчи ташиш тизимини ривожлантириш режасига кўра, катта сиғимли автобуслар харид қилинади. Бухоро вилоятидан Россиянинг Москва, Уфа, Санкт-Петербург каби шаҳарларига янги йўналишлар очилади. Бундан ташқари, мавсумий йўналишлар ташкил қилиниб, вилоятларга қатновлар амалга оширилади.
 
- Транспорт тизимини такомиллаштирадиган вақт келди, - деди Президентимиз. – Шу пайтгача бу соҳага етарлича эътибор берилмади. Қанчадан-қанча автобус саройлари хусусийлаштириб юборилди. Чекка жойларга транспорт воситалари бормайди. Одамлар шаҳарга келишга қийналади. Бунинг учун жамоат транспорти тизимини тартибга олиш зарур.
 
Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш режаси ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, 2019 йилдан вилоятнинг асосий қисми ичимлик суви билан таъминланади. Айни пайтда бу борадаги кўрсаткич 51 фоиз, холос. Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳада Қоракўл ва Олот туманлари аҳолисини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилган.
 
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни имкон қадар қисқа муддатларда амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Лекин, ишнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
 

 

Абу Бакр Ўрозов, ЎзА 

20.02.2018 18:33 da elon qilingan, 1032 marta korib chiqildi