Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (56 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (56 KB)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2014 ЙИЛ 25 НОЯБРДАГИ “ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ 319-СОНЛИ ҚАРОРИ ҲАҚИДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2014 ЙИЛ 25 НОЯБРДАГИ  “ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ  319-СОНЛИ ҚАРОРИ ҲАҚИДА
 
Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 25 ноябрдаги  “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги  319-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил 1-сон,
3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг
72-бандидаги “(салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчилар билан абонентлик шартномалари тузиш ва уларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)” сўзлари “(абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)” сўзлари билан алмаштирилганлиги;
б) Вазирликлар ва идораларга бир ой муддатда идоровий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот
учун қабул қилинсин.
 3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2011 йил
14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
7 январдаги “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги 6-сонли қарори ҳақида”ги 11-сонли қарори билан иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинган  Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 72-бандидаги “(салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчилар билан абонентлик шартномалари тузиш ва уларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)” сўзлари “(абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)” сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда идоровий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.
  Қорақалпоғистон Республикаси
  Вазирлар Кенгашининг Раиси
 
                     Б.Янгибаев
Нукус ш.,
2014 йил 14 декабр
№303
 

Ko'rib chiqildi: 6693

Sahifalar