Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (67 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (67 KB)

20.10.2014-№273

ЛОЙИҲА

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
14 октябрдаги “Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 287-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 июлдаги “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2215-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиаллининг моддий-техника базасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
14 октябрдаги “Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 287-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:

а) Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини, кадрлар ва илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2-иловага мувофиқ вилоят ва шаҳар стоматология поликникаларини Тошкент давлат стоматология институтининг Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд филиаллари клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;

в) Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланганлиги;

Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг ихтисосли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси ва стоматология поликлиникалари негизида ташкил этилиши белгилаб қўйилганлиги;

г) қуйидагилар:

Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб – Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, пулли-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шу жумладан илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар бўйича ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Тошкент давлат стоматология институти клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ташқари маблағлар, пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланганлиги;

д) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тошкент давлат стоматология институти филиаллари ва талабалар яшаш жойлари  учун фойдаланилмаётган ёки бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни аниқлаш ва ажратиш топширилганлиги;

ж) Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиаллари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

Буюртмачи этиб – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилиш дирекцияси;

Бош лойиҳалаш ташкилоти этиб – “ЎзшаҳарсозликЛИТИ”  ДУК;

Бош пудратчи ташкилот этиб – танлов савдолари асосидаги ташкилотлар белгиланганлиги;

з) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига лойиҳалаш ташкилоти билан биргаликда 2014 йил 1 декабргача бўлган муддатда Тошкент давлат стоматология институтининг янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилганлиги;

й) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминлаш топширилганлиги;

к) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашининг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига Тошкент давлат стоматология институтининг янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга жорий йилда маблағ ажратиш тўғрисида таклиф киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг ўқув биноларини ва талабалар яшаш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар киритилишини назарда тутиш топширилганлиги;

л) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

бир ой муддатда стоматологик касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этишни ҳисобга олган ҳолда стоматология соҳасидаги амалдаги стандартлар ва клиник протоколларни танқидий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда стоматологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ёрдамчи материаллар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқишни кейинчалик республикада маҳаллийлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиалининг фаолиятини ташкил этиш, моддий-техника базаси, илмий-техника ва кадрларга оид салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

 

 

 

 

 

Стоматология поликлиникаларни Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиалининг клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

 

4. Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиалининг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланади;

Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиалининг клиник базаси Қорақалпоғистон Республикаси Болалар стоматология поликлиникаси ва Стоматология поликлиникаси негизида ташкил этилади.

 

5. Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Нукус шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали ва талабалар яшаш жойлари учун фойдаланилмаётган ёки бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни аниқласин ва ажратсин.

 

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали билан биргаликда:

Стоматология поликлиникасини янгидан тўлиқ ўзини-ўзи молиялаштириш яъни хўжалик ҳисобидан ташкил этиш;

ушбу поликлиниканинг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Нукус шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда белгиланган тартибда поликлиникани рўйхатдан ўтказиш вазифаларини амалга оширсин.

 

7. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти билан биргаликда мазкур филиалнинг ўқув корпуси ва талабалар яшаш жойлари учун ажратилган биноларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича белгиланган тартибда зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.

 

8. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Нукус шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали ва Стоматология поликлиникасини стоматологик асбоб-ускуналар, жиҳозлар, ёрдамчи материаллар, бутловчи буюмлар билан таъминлаш ва таъмирлаш ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрласин.

 

9. Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонасига Тошкент давлат стоматология институтининг Нукус филиалига клиник база сифатида ташкил этиш учун Нукус шаҳри Ерназар Алакўз кучаси 58-жойда жойлашган болалар поликлиникаси бино-иншоотларининг филиал балансига берилиши бўйича кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш топширилсин.  

 

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

    

      Қорақалпоғистон Республикаси

      Вазирлар Кенгашининг Раиси                                   Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил 20 октябр

№273

 


Ko'rib chiqildi: 6588