Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (53 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (53 KB)

21.11.2014-№245-б

 

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги                 «2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1958-сон қарори ҳамда 1-сонли Қурилаётган кархоналарнинг бирлашган дирекциясининг 2014 йил 11 ноябрдаги 01/05-172-сонли таклиф хатини инобатга олиб, таъмирлаш ва тиклаш ишлари якунланган объектларни ўз вақтида қабул қилиб олишини ташкиллаштириш мақсадида:

 

            1. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳаражатлари ҳисобидан 2014 йили таъмирлаш ва тиклаш ишлари якунланган мелиоратив объектларни қабул қилиб олиш комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

            2. Комиссияга ҳар бир таъмирлаш ва тиклаш ишлари якунланган мелиоратив объектларни белгиланган тартибда қабул қилиб олиш вазифаси юклансин. 

 

            3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2013 йил 26 сентябрдаги 188-б сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

4. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича қотибиятига юклансин.

 

 

Қорақалпоғистан Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

       Б.Янгибаев

 

 

Нукус ш.,

2014 йил, 21 ноябрь

245-б

nbsp;


Ko'rib chiqildi: 6372