Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (55 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (55 KB)

15.01.2015-№12

 Лойиҳа

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида  жойлашган бозорлар ва савдо комплекслари объектларини ижарага олувчи жисмоний ва юридик  шахслардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар,  ижара тўловлари    ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари тўғрисида

 

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2014-йил 23-октябрь куни 2643-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2015-йил 13-январь кунги РЖ/04-02/51-сонли ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг 2015-йил 8-январь кунги 01-247-сонли таклифлари, Қорақалпоғистон Республикаси «Қорақалпоқдеҳқонбозори» Республика бирлашмаси билан келишилган, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари бошқармалари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар миқдорлари 1-2-сонли иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 

 

2. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига, давлат солиқ бошқармасига (М.Достанов):

а) юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ҳукуматлик қарорлар билан белгиланган тартибда ижара ва бошқада тўловларни ўз вақтида йиғиш, банкларга топшириш бўйича бозорлар ва савдо комплексларининг амалга ошираётган ишларини қаттиқ назоратга олиш;

б) бозорлар ва савдо комплекслари хизматчилари томонидан сотувчилардан бир марталик йиғимларни, кўрсатилган хизматлар ва ижара тўловларини белгиланган тартибда қонуний равишда ундирилишини назорат қилиб бориш топширилсин.

 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2014 йил                  24-январдаги 25-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган бозорлар ва савдо комплекслари объектларини ижарага олувчи жисмоний ва юридик  шахслардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар нархлари миқдорлари тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

4. «Еркин Қарақалпақстан» (К.Реймов) ва «Қорақалпоғистон тонги» (Г.Аннаклычева) газеталрига ушбу қарорни расмий эълон қилиш топширилсин.

      

             5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутовга юклатилсин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

                        Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2015 йилл, 15 январь

№12

 


Ko'rib chiqildi: 5692