Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (60 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (60 KB)

“2015 йилда қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ташкилий-тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2015 йил 6 январь куни Республика видео-селектор йиғилишида мухокама қилинган

“2015 йилда қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ташкилий-тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида” ги топшириқ ва кўрсатмаларни Қорақалпоғистон Республикасида бажарилишини таъминлаш ҳақида.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2015 йил 6 январ куни ўтказилган видео-селектор йиғилишида республика аҳоли  пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш масалаларида амалга оширилган чора-тадбирлар, йилдан-йилга давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар миқдори ортиб бориши натижасида аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини яхшиланганлиги, бунда янги ичимлик сув тармоқлари тортилиб, мавжуд тик қудуқлар, сув кўтариш насослари, трансформаторлар ва сув резервуарлари реконструкция қилинганлиги ва янгидан қурилганлиги, марказлашган ичимлик суви таъминоти бўлмаган олис аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2014 йилда марказлашган ҳолда маҳсус ичимлик сув ташиш техникалари харид қилиниб, аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига кафолатланган ичимлик суви етказиб бериш тизими йўлга қўйилганлиги таъкидланиб, мазкур соҳада бир қатор муаммо ва камчиликлар  мавжудлиги, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 2014 йилда дастурдаги 44 та объектдан 4 тасида ишлар ниҳоясига етказилмаганлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, 2015 йил Инвестиция дастурига асосан Қорақалпоғистон Республикасида 61 та объектларда ишлар бажарилиб,               100 фоиз лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланган  бўлиб, 46 та объектда тендер асосида пудратчилар аниқланган ва 15 та объектда тендер савдоси ўтказилган.

Республикада 2015 йилда 5 та сув иншоотларини реконструкция қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги, 8 та сув қудуғини қазиш ва насос станцияларини реконструкция қилиш ишларида сув манбалари бўйича гидрогеологик ҳулосалар олинишини ва қудуқларни қазиш бўйича лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилишини таъминлаш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2015 йил 6 январ куни ўтказилган видео-селектор йиғилишида берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

                              

                                   Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

 

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2015 йил 6 январ куни ўтказилган видео-селектор йиғилишида ҳудудларда ички йўлларни  “2015 йилда қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича ташкилий-тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида” берилган топшириқ ва кўрсатмалар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақлапоғистон Республикасида 2015 йилда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича Республика ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Республика Ишчи гуруҳи  (Ж.Ембергенов, М.Мамутов)га:

Молия вазирлиги (М.Содиқов), Вазирлар Кенгашининг Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси (Қ.Тлеўмуратов), “Туямуюн-Нукус” бошқармаси (М.Қалхоразов) раҳбарлари билан биргаликда жорий йилнинг         15 январ кунига қадар ичимлик суви объектларида пудрат ташкилотлари танловларини ўтказиш, якуний манзилли дастурларни тегишли республика вазирликларига тақдим этиш ва молиялаштиришни очиш;

- жорий йилнинг 25 январ кунига қадар аҳоли пунктларида ичимлик суви объектларидаги қурилиш ишларини 2015 йилнинг биринчи  ярим йиллигида якунлашни инобатга олган ҳолда тармоқ жадвалларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- 2015 йилда қуриладиган намунавий уй-жой массивларини ичимлик суви билан таъминлаш ишларини жорий йилнинг 1 август кунига қадар якунлаш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- жорий йилнинг 1 апрел кунига қадар 2016 йилда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича реконструкция ва қурилиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тегишли республика вазирликлари билан келишиш ишларини амалга ошириш вазифалари топширилсин.

4. Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари Ж.Ембергенов ва М.Мамутов, Молия вазирлиги (М.Содиқов), “Туямуюн-Нукус” бошқармаси (М.Қалхоразов),  Маҳалла хайрия жамоат жамғармаси (Қ.Елмуратов), Нуроний жамғармаси (Ш.Уснатдинов) ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 10 кун муддатда марказлашган ичимлик суви тизими бўлмаган ҳудудларни қайта хатловдан ўтказиб, ичимлик суви манбасигача жойлашган масофаси, талаб этиладиган ичимлик суви миқдори, техникалар сони ва уларни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этсинлар.

5. “Туямуюн-Нукус” бошқармаси (М.Қалхоразов), Қорақалпоғистон Республикаси Орол бўйи Гидрогеология Экспедицияси (Ш.Ешмуратов)га бир ой муддатда 2015 йил Инвестиция дастурига киритилган хар бир объект бўйича ичимлик суви манбаларини хатловдан ўтказиб, ўз ҳулосаларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари Ж.Ембергенов ва М.Мамутовлар зиммаларига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

  Вазирлар Кенгашининг Раиси                                        Б.Янгибаев

 

 

Нукус ш.,

2015 йил, 7 январ

№5

 

p


Ko'rib chiqildi: 6158

Sahifalar