Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (60 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (60 KB)

“Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдагиҚонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 328-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 7­ апрелдаги ПФ‑4609‑сон Фармонига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш   учун шароит яратиш орқали уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
2 декабрдаги “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 328-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) 2015 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилганлиги, унга мувофиқ:

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этадиган ишлаб чиқарилаётган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли лойиҳа ва қабул қилинган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқувчилар – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштирилиши;

муҳокама иштирокчилари томонидан берилган таклифлар тегишли лойиҳа ва қабул қилинган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқувчилар – давлат       ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўриб чиқилиши шартлиги;

б) Ишлаб чиқилаётган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг         ва қабул қилинган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш                                  ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Савдо‑саноат палатаси, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

2015 йил 1 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида ишлаб чиқарилаётган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича махсус бўлим ишлашини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги махсус бўлимни техник жиҳатдан доимий қўллаб‑қувватлашни амалга ошириш топширилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Савдо‑саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида мазкур қарорнинг мақсадлари, мазмуни               ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тавсия этиш топширилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мазкур қарорнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши ва сифати бўйича мувофиқлаштиришни                    ҳамда мониторинг олиб боришни, шунингдек заруратга кўра қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш топширилганлиги;

е) Вазирликларга ва идораларга ўзлари қабул қилган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Савдо‑саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (Қайпназаров)га Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг  Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси (Қоланов)                    ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги (Худайбергенов)     билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида мазкур қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тасдиқланган график асосида кенг ёритиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш топширилсин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив‑ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

  Қорақалпоғистон Республикаси

  Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                     Б.Янгибаев

 

 

Нукус ш.,

2014 йил, 6 декабр

№314

/p


Ko'rib chiqildi: 6753

Sahifalar