Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (61 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (61 KB)

11.08.2014-№165б

ЛОЙИҲА

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамини “Ягонасан, муҳаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам ва меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳолининг турар жойларини ободонлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
7 августдаги 600-ф-сонли фармойиши ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги фармойиши билан:

а) Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2014 йил август ойини мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ҳамда 16-17 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги;

б) ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши тавсия этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (К.Елмуратов), шаҳар ва туман ҳокимликлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш.

4. 2014 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 16-17 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (Ж.Ембергенов):

ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 16-17 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ташкиллаштирсин;

шаҳар ва туманларда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича кунлик маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш ишларини амалга оширсин.

5. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (К.Елмуратов), “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши (Ж.Абдижамилов), шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотларни, шунингдек республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.

6. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, шаҳар ва туманлар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши тавсия этилсин.

7. “Маҳалла” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (К.Елмуратов) хайрия ҳашаридан тушган маблағларнинг “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни зарур спорт анжомлари билан жиҳозлаш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш каби тадбирларга сарфланишини инобатга олсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Қ.Бердиев) ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш давомида, айниқса, умумхалқ хайрия ҳашари кунлари жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда ҳашар тадбирларида техник соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси (М.Қутлимуратов), Қорақалпоғистон матбуот ва ахборот агентлиги (Ф.Палимов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашари давомида амалга оширилган ишларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                 Б.Янгибаев

 

 

 

Нукус ш.,

2014 йил, 11 август

№165-б

 


Ko'rib chiqildi: 6226